Суд божхонанинг собиқ бошлиғи Кубаничбековни айбдор деб топиб, бир млн сом жарима солди

286

Давлат Божхона хизматининг собиқ раиси Адилет Кубаничбеков «Ваколатини суиистеъмол қилиш» моддаси билан айбдор деб топилиб, 1 млн сом жаримага тортилди.

Суддан аввалги божхоначи мазкур модданинг уч қисми бўйича айбдор деб топилганини таъкидлашди. Бишкекнинг Биринчи май туман судининг матбуот хизмати маълумотига кўра,  Кубаничбековга нисбатан суд ҳукми 28-апрель куни чиққан.

Адилет Кубаничбеков Божхона хизматининг бошчилигига 2021-йилнинг октябрь ойида тайинланган. Кубаничбеков ушбу лавозимга тайинлангунга қадар божхона изга солиш билан шуғулланган компанияга алоқаси бор деб айтилиб келинган.

У билан алоқаси бор деган «Силк Вей Терминал» компанияси — яна бошқа учта фирманинг асосчиси бўлиб ҳисобланади. Улар: «Место таможенного оформления «Юг» , «Место таможенного оформления «Север» и «Таможенная инфраструктура».

Кубаничбеков 2022-йилнинг январь ойида МХДҚ ходимлари томонидан коррупцияда гумонланиб қўлга олинган.

Март ойида эса МХДҚ Кубаничбеков уй қамоғига чиқарилганини ва давлатга келтирган зарарни ўрнини тўлдириб берганини билдирган.

«Тергов жараёнида Кубаничбеков давлатга келтирган 51 млн 220 минг сом зарар ўрнини тўлдирди. У хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш бўйича аниқланган фактларни тан олди, шунинг учун Кубаничбековнинг эҳтиёт чораси уй қамоғига ўзгартирилди», — дейилади маҳкама маълумотида.

Муаллиф: Зулайка Эркимбаева