Доскул Бекмурзаев тергов вақтида энергетика вазири хизматидан вақтинча четлатилди. Бу ҳақда президент маъмурияти билдирди.
Маълумотга кўра, президент Садир Жапаров 14-сентябрда тегишли фармонни имзолади.
Матбуот хизматидан Бекмурзаевнинг вазифасини бажариш вазифаси вазирнинг ўринбосари Таалайбек Ибраевга юклангани қўшимча қилинди.
Бу орада Вазирлар маҳкамасининг матбуот хизмати Эркин Тавашаров энергетика вазирининг ўринбосари хизматидан озод этилганини билдирди. Бу буйруққа ҳукумат бошлиғи Акилбек Жапаров қўл қўйди.
Бош прокуратура Доскул Бекмурзаевга икки жиноий ишини қўзғагани ҳақида 13- сентябрда аниқ бўлган.
Унда назорат органнинг матбуот хизмати «Клооп»га Бекмурзаев 2021-2022 йиллари тегишли тармоқда «малакасиз ходимларни» давлат бюджети ҳисобидан Бирлашган Араб Амирлиги, Туркия, Ўзбекистон ва Россияга хизмат иш сафарларига юборганини, натижада давлатга 1 млн сом зарар келтирилганини билдирган.
Бундан ташқари Бош прокуратурадан Бекмурзаев «Теплие ключи» соғлиқни мустаҳкамлаш мажмуаси иншоотларини капитал таъмирдан ўтказишда хусусий компанияга зарар келтирган деб гумонланаётгани айтилади. Келтирилган зарар миқдори 15 млн сомни ташкил қилган.
Бекмурзаев ўзи жиноий ишлари «номини қоралаш» учун қўзғалган деб ҳисоблайди.