«889 млн сом зарар». Энергетика вазирлигидаги текширувдан кейин 32 жиноят иши қўзғалди

295

Бош прокуратура Энергетика вазирлигидаги ва унинг тизим ташкилотларидаги текширувдан қонунлар, президент фармонлари ва Хавфсизлик кенгаши қарорларининг талаблари бузилганлиги аниқланганини билдирди.

Текширув натижасида бош назорат орган Энергетика вазирлиги ва унинг тизим қисмларида баъзи мутасадди ходимлар томонидан қилинган жиноятларнинг белгилари бўйича 32 жиноят ишини қўзғади. Келтирилган зарар миқдори 889 млн сомни ташкил қилади.

Бош прокуратурадан аниқланган қонун бузишлар бўйича 132 прокурорлик чора кўриш актлари киритилиб, давлатга 22 млн 150 минг 218 сом ундирилганини қўшимча қилишди.

Вазирга қўзғалган жиноий ишлар

Бош прокуратура Доскул Бекмурзаевга иккита жиноий ишни қўзғагани ҳақида 13 сентябрда аниқ бўлди.

Унда назорат органнинг матбуот хизмати «Клооп»га Бекмурзаев 2021-2022 йиллари тегишли тармоқда «компетенцияси йўқ ходимларини» давлат бюджети ҳисобидан Бирлашган Араб Амирлиги, Туркия, Ўзбекистон ва Россияга хизмат сафарларига юборганини, оқибатида давлатга 1 млн сом зарар келтирилганини билдирган.

Бундан ташқари, Бош прокуратурадан Бекмурзаев «Теплие ключи» соғлиқни мустаҳкамлаш мажмуасининг иншоотларини капитал таъмирдан ўтказишда хусусий компанияга зарар келтирган деб гумонлангани айтилган. Келтирилган зарар миқдори 15 млн сомни ташкил қилган.

Кейин президент Садир Жапаров Доскул Бекмурзаевни тергов вақтида энергетика вазири лавозимидан вақтинча четлатиш қарорини чиқарган.