Бош прокуратура: Энергетика вазирлигидаги текширув бўйича яна 11 жиноий иш қўзғалди

225

Бош прокуратура Энергетика вазирлигининг марказий аппарати, «Миллий энергохолдинг» ОАЖ ва «Қирғиз иссиқлик энерго» давлат ишхонаси ходимларига ҳам жиноий иши қўзғалди— 11 иш. Бу ҳақда 14-сентябрда маҳкама матбуот хизмати хабар қилди.

Жиноят ишлари ойлик маошларга қўшимча устамалар ва иш сафарлари харажатларини ноқонуний тўлаш, шунингдек ўтин ресурсларини ноқонуний сотиб олиш ва бошқа фактлар бўйича қўзғалган.

Бундан ташқари, Бош прокуратура ҳукумат бошлиғи Акилбек Жапаров номига энергетика тизимида аниқланган бошқа яна, унинг ичида коррупцияга қарши қонунларнинг, фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби, даромадларни декларация қилиш ҳақида қонунларининг бузилишини бартараф этиш, шунингдек тегишли ходимларнинг масъулиятини кўриб чиқиш ҳақида таклиф киритган.

«Аниқроқ айтганда, энергетика вазири Доскул Бекмурзаев 2022-йили унга ва унинг яқин қариндошларига тегишли бўлган даромадлар, харажатлар, мулк ва мажбуриятлар бўйича декларация топширмаган», — деди Бош прокуратурадан.

Бош прокуратура 2021-йили Бекмурзаев Солиқ хизматига атайлаб нотўғри декларация топшириб, мулкини тўлиқ кўрсатмаганини ҳам қўшимча қилди.

Бунгача назорат органи Энергетика вазирлигидаги ва унинг тизим ташкилотларидаги текширувда қонунлар, президент фармонларини ва Хавфсизлик кенгаши қарорлари талаблари бузилгани аниқланганини билдирган.

Текширув натижасида 32 жиноий иши қўзғаган. Ушбу жиноий ишлари кимларга қўзғалгани айтилмаган. Аммо Бош прокуратура давлатга 889 млн сом зарар келтирилганини маълум қилган.

Вазирга қўзғалган жиноят ишлари

Бош прокуратура Доскул Бекмурзаевга иккита жиноий ишни қўзғагани ҳақида 13-сентябрда аниқ бўлди.

Унда назорат органнинг матбуот хизмати «Клооп»га Бекмурзаев 2021-2022-йиллари тегишли тармоқда  «компетенцияси йўқ ходимларини» давлат  бюджети ҳисобидан Бирлашган Араб Амирлиги, Туркия, Ўзбекистон ва Россияга хизмат сафарларига юборганини, оқибатида давлатга 1 млн сом зарар келтирилганини билдирган.

Бундан ташқари, Бош прокуратурадан Бекмурзаев «Теплие ключи» соғлиқни мустаҳкамлаш мажмуасининг иншоотларини капитал таъмирдан ўтказишда хусусий компанияга зарар келтирган деб гумонлангани айтилган. Келтирилган зарар миқдори 15 млн сомни ташкил қилган.

Бекмурзаевнинг ўзи жиноят ишлари «номини қоралаш» учун қўзғалган деб ҳисоблайди.

Кейин президент Садир Жапаров Доскул Бекмурзаевни тергов вақтида энергетика вазири лавозимидан вақтинча четлатиш қарорини чиқарган.