Жамоат овқатланувчи ишхоналар уюшмаси Вазирлар маҳкамасининг кафе ва ресторан эгаларига менюга маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг салқин ичимликлари ва алкоголь ичимликларини 50%дан кам бўлмаган ҳолда киритиш ҳақида таклифига қарши чиқди. Бу ҳақда уюшма сайтида айтилди.
Бирлашма аъзолари сўзларига кўра, ишхоналар турли сабаблар туфайли ассортиментнинг маҳаллий ичимликлар билан 50%га таъминлай олмайди. Бу уларнинг фикрида, коррупция хавфини келтириб чиқариши мумкин.
«Ишхоналар ва бирлашма аъзолари маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантиришни тўлиқ қўллаб-қувватлайди, аммо бунинг учун бозор рақобати сақланиб, жамоат овқатланувчи жойларни текширишдаги коррупциявий кўринишлар камайиши керак», — деб билдирди ассоциациядан.
Уюшмадагилар вазирлар маҳкамасининг ташаббуси рақобат ҳақида қонунни бузишини, унда бозорда рақобат эркин бўлиши кераклиги айтилишини таъкидлашди
Бу тарафдан кафе ва ресторанлар ассортиментни танлашда истеъмолчиларнинг талаби билан маҳсулотлар нархига бўйсунишини қўшимча қилишди.
«Биз харидорнинг манфаатига қараб ишлаймиз — агар инсон яхши кўрган ичимлигини сўраса, биз унинг танлаш ҳуқуқини буза олмаймиз ҳам. Агар бундай бўлса биз текширувчи органларнинг олдида айбдор бўлиб чиқиб келамиз, бу эса ўз навбатида коррупцияга ва мамлакатдаги ҳамма кафе-ресторанларининг ишини мураккаблаштиради. Яъни маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашдан аввал, маҳаллий тадбиркорларнинг ҳуқуқлари поймол этилмоқда», — деди уюшмадагилар.
Маҳаллий ичимликларни чиқарган тадбиркорлар орасида, уюшмадагиларнинг таъкидлашича, сифатга тўғри келган импорт маҳсулотнинг аналоги ҳар доим ҳам топилавермайди. Бу, уюшмага кўра, мамлакатдаги таниқли жамоат овқатланувчи жойларнинг франшизалари учун қарор лойиҳасини амалга ошишига тўсқинлик қилади.
Улар мазкур жойларда стандарт, маҳсулот ва қўшилмаларнинг сифати бўйича талаб кучли эканини қўшимча қилишди.
«Биз қонун чиқарувчилар бирча талабинг манфаатини ҳисобга олиб, ушбу ташаббусни давлат ички қонунларига ва халқаро мажбуриятларга мос келмаган, айниқса, бажариш мумкин бўлмаган ташаббус қатори бош тортишларига умид қиламиз», — деди уюшмадагилар.
Қарор лойиҳаси нима ҳақида?
2022 йилнинг август ойида Иқтисод вазирлиги кафе ва ресторан эгаларини менюга маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг салқин ичимликларини ва алкоголь ичимликларини 50%дан кам бўлмаган киритиш вазифаси юкланадиган қарор лойиҳаси жамоат муҳокамасига қўйилган.
Қарор лойиҳасининг ўзида биргина алкоголсиз ичимликлар ҳақида сўз бўлган, маълумотнома-асосномасида эса алкоголь ичимликлари ҳам белгиланган.
Кейин Иқтисод вазирлигининг савдо-сотиқ бўлими раҳбари Нурлан Жусумалиев ташаббус алкоголь кирмаслигини билдирган. Маҳкамага кўра, мазкур қарор лойиҳаси нафақат маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаб қолмасдан, давлатда туризмни ривожланишига ҳамда сармояларни жалб қилишга шароит яратилади.