Қирғизистонлик журналист Алишер Соипов ўлими бўйича 2019 йили қайта очилган иш яна тўхтатилди. Бу ҳақда 8-сентябрда «Клооп»га Бош прокуратуранинг матбуот хизмати хабар берди.
Назорат органи матбуот хизмати раҳбари Сирожиддин Камолидиновнинг айтишича, «айбланувчи сифатида жавобгарликка тортилиши лозим бўлган шахсни аниқлашнинг имкони бўлмагани учун» жиноят иши тўхтатилган.
Алишер Соиповнинг ўлими бўйича жиноят иши аввал ҳам тўхтатилган эди. Бу иш 2013-йили ҳам бугунгидек сабаб билан вақтинча тўхтатилган. Тергов иши қайтадан 2019-йилда очилган.
Журналистга алоқадор иш вақтинча тўхтатилганига «Чегара билмас мухбирлар» халқаро ташкилоти реакция қилди. Улар ҳукуматни ишни чуқур ва шаффоф терговга чақиришди. Ташкилот ишнинг тўхтатилишини «журналистларга қарши жиноятлар жазосиз қолишининг рамзи» деб таъкидлашди.
Соиповнинг ўлими
Журналист Алишер Соипов 2007 йилнинг 24 октябрида ўлдирилган. Кечка яқин ишдан уйига қайтаётган вақтда номаълум шахс икки карра бошига ва бир марта ўнг оёғига тўпонча билан отган. Соипов 26 ёшида ўлдирилиб, ортида турмуш ўртоғи ва қизи қолди.
2009-йили журналистни ўлдиришда гумонланиб Боткен вилоятидаги Лайлай туманининг турғуни Абдулфарид Расулов қўлга олинган. Унинг машинасидан Соипов отилган маркадаги тўпонча топилган. Икки йилдан кейин Олий суд тарафидан Расулов қамоқдан чиқарилган. Унинг қариндошлари судга жиноят содир бўлган куни қариндошлари билан бирга тўйда бўлганини исботловчи видеокассетани топширишган.
Соиповнинг қариндошлари журналист сиёсиё сабаблардан ўлдирилган деб билдиришган. Улар ўлимга Ўзбекистон яширин хизматининг алоқаси бўлиши мумкин деган тахминни билдириб келишади.
Соипов бир неча халқаро ОАВларда мухбир бўлиб ишлаган: «Озодик» ва «Америка Овози» радиоларида ишлаган ва «Фергана.ру» ахборот агентлигининг Қирғизистондаги вакили бўлган.
Кейинчалик Соипов «Сиёсат» деб номланган газетага асос солган. У биргина Қирғизистонда эмас, Ўзбекистоннинг чегарага яқин ҳудудларида ҳам ўз ўқувчиларига эга бўлган.