Бишкекда эркак киши турмуш ўртоғини шаҳардан куч билан чиқариб кетишга ҳаракат қилган, аммо у қўлга олинмаган.
Журналист Кайиргул Урумканова Фейсбук саҳифасида турмуш ўртоғига зўравонлик кўрсатиб, ҳимоя ордерига қарамай турмуш ўртоғини пойлаб юрган киши ҳақида ёзди. Журналист жабрланган аёл ўзининг тренингларида қатнашиб, турмуш ўртоғи билан кўпдан бери ажраша олмай юрганини қўшимча қилди.
«Аёлига бунга қадар ҳам зўрлик кўрсатиб юрган, аёлнинг ҳимоя ордери бор, шундай бўлса ҳам бўйсунмай, қайта куч қўлланиб аёлини Бишкекдан вилоятга чиқариб кетган. Кейин тушунтириш хатида иккисининг жанжалини ота-онаси ичаро бартараф қилиб қўйган экан», — дейди журналист.
Урумканова келиннинг телефонини тортиб олишганини, аммо тренерлардан бирига SOS сигналини жўнатишга улгурганини билдирди. Сигналдан кейин журналис милицияга мурожаат қилиб, келинни олиб бораётган машинани тўхтатиб қолиш мумкин бўлган.
Бу орада Иссиқкўл вилоят ИИБнинг матбуот хизматидан маълумотни тасдиқлаб, воқеа 4-сентябрда бўлганини айтишди. Келинни солиб бораётган кичик автобус Боом қапчиғайида тўхтатилган.
Автомобил тўхтатилган кейин аёлнинг турмуш ўртоғига қўлга олиш чораси қўлланилмаган, аммо жабрланган аёлининг эрига нисбатан аризаси Бишкек шаҳар ИИБга ўтказиб берилган.