Таласда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари учун кўп қаватли уй қурилади. Давлат харидлари веб-сайтида тендерни Миллий хавфсизлик хизматининг Талас вилояти бўйича бошқармасиэълон қилди.
Давлат харидлари порталининг маълумотига кўра, режалаштирилаётган маблағ 91 миллион 378 минг сомни ташкил этади. Таклифларни топширишнинг охирги муддати - 30 сентябрь. Техник спецификацияда айтилишича, уй беш қаватли бўлиб, тўлиқ битказиб берилади.
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари учун уйлар ва маъмурий бинолар
Ҳокимият томонидан МХДҚ ходимларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 24- августда президент Бишкек шаҳрида қўмита ходимларига янги хонадонлар калитини топширар экан, ҳуқуқ-тартиботни ўрнатиш, давлат хавфсизлиги ва фуқароларнинг тинч-осойишта ҳаётини таъминлашда миллий хавфсизлик идоралари катта роль ўйнашини таъкидлади.
«Биринчидан, мамлакатнинг ички-ташқи хавфсизлиги таъминланмаса ҳеч кимга хонадоннинг кераги йўқ. Буни мана дунёда бўлаётган воқеалардан кўриб, билиб турибмиз. Шу сабабдан кучингларни, вақтингларни давлатнинг ички-ташқи хавфсизлигига сарфласа деб биринчи навбатда сизларни таъминламоқдамиз. Шуни ҳисобга олишинглар керак», — деб айтган Жапаров.
Ҳукумат 2021-йилнинг июль ойида куч тизимлари учун Жалолободда ҳам уй қуришни режалаштирган. Ўшанда МХДҚнинг етакчиси Қамчибеек Ташиев қурилишга давлат бюджетидан пул бўлинмайди деб билдирган.
2021-йилнинг сентябридан бошлаб эса ҳукумат тарафидан республиканинг турли вилоятида МХДҚнинг янги биносини оча бошлаган. Бизнинг ҳисоб бўйича, ўша вақтдан бери махсус хизматнинг ходимларига деб жами 11 бино қурилган.
Жалолобод вилоятининг Новкен туманида;
Ўш вилоятининг Алай туманида;
Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида;
Жалолобод вилоятининг Олабуқа туманида;
Жалолобод вилоятининг Қоракўл шаҳрида;
Ўш вилоятининг Ўзган туманида;
Жалолобод вилоятининг Ақси туманида;
Талас вилоятининг Манас туманида;
Бишкек шаҳрида;
Бишкек шаҳрида;
Жалолобод вилоятининг Бозорқўрғон туманида;
2022-йили 3-мартда Бишкекда МХДҚ академиясининг қурилиши бошланган.
Шунингдек, 2022-йили «Апрель» телеканали Иссиқкўлни ривожлантириш фондининг иши ҳақида суриштирув эълон қилинган. Унда журналистлар «Қумтўр» тарафидан вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти учун деб ажратилган пулларнинг бир қисмини Фонд Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг эҳтиёжига сарфланиб, қўмитанинг ходимлари учун турар-жой ва касалхона қуриб, техника сотиб олиб, биноларни таъмирлаб бераётганини айтиб беришган.
Журналистларнинг маълумотига кўра, охирги 5 йилда Иссиқкўлни ривожлантириш фонди МХДҚнинг эҳтиёжларига 47 млн сомдан ортиқ маблағ сарфлаган. Бу маблағнинг деярлик ярми — 21 млн 800 минг соми (255 минг доллари) — 2021-йили сарфланган.