Бишкекнинг собиқ вице-мэри Азат Узаков суд текшируви тугагунча ҳеч қаерга кетмаслик бўйича тилхати билан бўшатилди. Бу ҳақда «Клооп»га Биринчи май туман судининг матбуот хизмати тасдиқлади.
Суд қарорига кўра, Узоқовнинг иши «Коррупция» моддасидан «Хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш» моддасига ўзгартирилган.
Туман судидан Узаковнинг эҳтиёт чорасини ўзгартиришда муқим яшаган ери, оиласи, балоғатга етмаган болалари бор экани ва ҳужжатлари жойида бўлгани ҳам ҳисобга олинганини таъкидлашган.
Узаков мактаб қуришга мўлжалланган бюджет маблағини ўзлаштириб олишда гумонланиб 18-февралда қўлга олиниб, икки ойга қамоққа олинган. У билан бирга Давлат қурилиши агентлигининг бўлим бошчиси А.Э.Ж. ва «ГлавПроектСтрой» МЧЖсининг бош директори Гулзат Токтобекова қўлга олиниб, улар ҳам икки ойга қамоққа олинган.
Терговнинг версияси бўйича, Чуй вилоятининг Қўшқўрғон қишлоғидаги Каракеев номидаги ўрта мактабни қуришда Узаков бир неча бор «ГлавПроектСтрой» МЧЖсининг манфаатларини қўллаган. Натижада тендер қонунларининг талаблари ва қурилиш-нормалари бузилиб, давлат бюджетига келтирилган зарар 10,8 миллион сомни ташкил қилган.
16-июлда Биринчи май туман суди Узаковни 18-августгача МХДҚнинг ТИЗОсига қамоққа олиш қарорини чиқарган.
Азат Узаков вице-мэрлик хизматига 2021-йилнинг 3-сентябрида тайинланган. Бунга қадар президент администрациясида ишлаган. 2022-йилнинг 12-мартида у эгаллаган хизматидан бўшатилган.