Вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров Қамбарота-1 ГЭСнинг қурилиш баҳоси 3 млрд доллардан 6 млрдга ўсганини билдирди. Бу ҳақда у Жогорку Кенешнинг йиғинида айтди.
Жапаров ҳукумат энг йирик лойиҳа –Қамбарота-1 ГЭСини қуриш ишларини бошлаганини эълон қилди.
«Агарда 2014-йилдаги техник-иқтисодий асослаш бўйича 3 млрд доллар бўлса, ўшандан бери материаллари бари кескин қимматлади. Бизнинг экспертлар ҳисобида, бу 5-6 миллиард долларлик иқтисодиётимиздаги йирик лойиҳаларнинг бири. Бу бўйича бир қатор қонунларга ҳам ўзгартириш киргизишимиз керак. Сизлар билан бирга талаб-таклифларимизни ҳал қиламиз деган умидимиз бор», – деди ҳукумат раҳбари.
2022-йилнинг март ойида Ақилбек Жапаров ҳукумат Қамбарота-1 ГЭСини қуриш учун 20 млн доллар бўлишни режалаштираётганини билдирган.
Вазирлар маҳкамасининг етакчиси Қамбарота-1 ГЭСи амалга ошиб қолса у Қамбарота-2 ГЭСнинг ишги имконият очишини қўшимча қилган.
«Шунда ишга кирган икки ГЭСнинг тўлиқ ва белгиланган қувватлилиги 1000 мегаватни ташкил қилади. Агар уни фойдаланиш киловатт соатларга айлантирсак, бу тахминан 3,5-4 млрд Квт соат. Бу тахминан ҳозир Тўқтоғул ГЭСи ишлаб чиққан кўламга баробар», — деган Жапаров.
2022-йилнинг июнида Жалолобод вилоятида Қамбарота-1 ГЭСининг қурилиши бошланган. Тадбирда Президент Садир Жапаров ҳам иштирок этган.
Энергетика ва саноат вазири Дўсқул Бекмурзаев журналистларга Қамбарота-1 ГЭСида тўртта агрегат ишлашини, биринчисини 2028-йилгача ишга туширилиши режалаштирилганини таъкидлаган.
Бундан ташқари, Бекмурзаев бугунги кунда Қамбарота-2 ГЭСида бир агрегат ишлаётганини, иккинчи агрегатни 2024-йилнинг сўнгида ишга киргизиш режалаштирилаётганини айтган.