Чунқурчақда аёл киши табрик қоғозини берганидан кейин давлат қўриқчилари одамларни президент минбардан узоқлаштирди

348

31 август куни Бишкек яқинидаги Чунқурчак яйловида Қирғизистон мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан байрам тадбирлари бўлиб ўтди. Уларда Президент Садир Жапаров ва бошқа расмий шахслар иштирок этди.

Kaktus.Media нашрининг хабар беришича, Жапаров ва расмийлар минбарда ўтирганида номаълум аёл президентга табрик ёзилган қоғозни узатишга муваффақ бўлган.

«У Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Ақилбек Жапаровнинг ёнигача осонгина етиб келди ва президент ундан хатни олди [...] Шундан сўнг МХДҚнинг раҳбари Қамчибек Ташиев ўрнидан туриб, қўриқчиларга топшириқ берди. Шундан сўнг қўриқчилар трибуна яқинида турган одамларни зудлик билан четга сура бошлади», — деб ёзади Kaktus.Media..

Видеода президентнинг хатни қандай ўқиётгани, Ташиев эса кимнидир нигоҳи билан қидириб, ўрнидан туриб, кимнингдир олдига борганини кўриш мумкин.

Қирғизистон 31 август кунини Мустақиллик куни сифатида нишонлайди. 1991 йилнинг шу куни Қирғизистон ССР Олий Кенгаши Қирғизистон Республикасининг мустақиллигини эълон қилган.