Милициянинг тажовузига учраган 13 ёшли қиз мактабда ҳам калтакланиб, хўрланган — ҳуқуқ ҳимоячиси

320

Икки нафар милиция ходими томонидан зўрланган 13 ёшли қизни мактабда бир неча бор калтаклаб, ҳатто тишларини ҳам синдиришган. Бу ҳақда Oasis ҳимояга муҳтож ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш жамғармаси раҳбари Мээрим Осмоналиева Фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди.

«Биз қиз билан ишлашда давом этмоқдамиз, чунки у жинсий қўлланувдан ташқари мактабда жуда ёмон буллингдан (камситиш, хўрлаш, тупуриш – таҳр.) жабрланибди. Катта синф ўқувчилари тишини синдириб, бошқаларнинг кўз олдида бир неча бор калтаклашибди.Мактабларда рэкетчилик ҳамон хавфли кўринишда давом этмоқда», — деб ёзди у.

Ҳуқуқ ҳимоячиси жабрланувчи «мигрантнинг қизи бўлгани ва қонун билан муаммоси бўлгани учун уни хўрлашга йўл берган» ўқитувчилар билан социал педагогларга саволлари борлигини ёзди.

«Қизни бошқалар ўғирликка туртганда ёрдам бера олишмаган ИДН (Балоғатга етмаганлар билан ишлаш инспекцияси) ходимларига саволлар кўп. Ўз вақтида хабар қилиб қизга ёрдам бермаган соцхизматларга саволлар кўп. [...] Яхши-ки, отаси-онаси қизини ҳимоя қилиб югуриб юришибди», — деб норози бўлди Осмоналиева.

Балоғатга етмаган қизнинг зўрланиши

13 ёшдаги қизни икки милиционер билан «Дордой» бозорида ишлаган қоровулнинг зўравонлигига дучор бўлгани июлнинг бошида маълум бўлган. Ишнинг материаллари Свердлов туман судига ўтган.

Жабрланувчининг адвокати Тимур Султановнинг айтишича, қоровул 10 йилга, икки милиция ходими эса 15 йилга озодликдан ажратилган. Шунингдек, улар жабрланган томонга маънавий зиён учун товон қатори ҳар бири 100 минг сомдан тўлаб беради.

Бундан ташқари, Султанов милиционерлар қамоқ жазосини ўтаб чиққандан кейин уч йили бўйича қандайдир бир хизматга бора олмаслигини қўшимча қилди.

Ўсмир қизни зўрлагани ҳақида 2022-йилнинг июль бошида маълум бўлган. Қизни отасининг айтишича, қизига нисбатан зўравонлик 2021-йилнинг августидан 2022-йилнинг февралигача давом этган.

Зўрлаш ишида Ўш бозоридаги меҳмонхоналардан бирида ишлаган официант ҳам гумондорлар орасида бўлган. Унинг иши бўйича тергов тугаб, материаллари судга ўтган.