Қирғизистонда 2022-йилнинг 1-сентябридан бошлаб 58 минг нафарга яқин давлат ва муниципал ходимнинг маоши кўтарилди. Бу ҳақда Молия вазирлигидан хабар қилишди.
Муассасанинг маълумотига кўра, бунинг учун давлат бюджетидан деярлик 7 млрд сом ажратилди.
Давлат ходимларининг меҳнат ҳақини кўтариш ҳақидаги фармонга президент Садир Жапаров 2-августда қўл қўйган.
Фармонда Президент администрациясидан маошлар давлат ва муниципал ходимларнинг иш самарасини ҳамда сифатини ортириш, шунингдек уларни моддий томондан қизиқтириш мақсадида кўтарилганини билдиришган.
Шунингдек ҳукумат бу ҳаракати билан юқори малакали кадрларни хизматга жалб қилиб, коррупция хавфларини камайтиришни кўзлайди.