Дев (Доо) лақаби билан танилган криминал авторитет Чингиз Жумагуловни ўлдиришда гумон қилинган беш нафар шахс тергов муддати тугагунга қадар ТИЗО-1га киргизилди. Маълумотни «Клооп»га Бишкек шаҳар судининг матбуот хизматидан тасдиқлашди.
Шаҳар судидан гумонланувчиларнинг эҳтиёт чораси 27-авугстда Свердлов туман судида кўрилганини билдиришди. Улар «Қотиллик» моддаси ва айни модданинг 7-пункти («ўта шафқатсизлик билан») ва 16-пункти («олдиндан келишилган ҳолда бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган») бандлари билан айбланмоқда.
Доо-Чингизнинг ўлдирилиши
Уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоси Чингиз Жумагуловнинг жасади 30-июлда ТИЗО-1да топилган. Унинг ўлдирилгани маълум бўлган.
Жазони ижро этиш хизматидан Жумагуловни камерада бирга ўтирган киши ўлдирганини тан олди деб маълум қилишган. Муассасанинг маълумотига кўра, бунга «шахсий фикр келишмовчиликлар» сабаб бўлган.
Бу орада Kaktus Media нашри шахсий манбарига таяниб, «Доо Чингиз»ни ўлдиришда гумонланган кишининг номи Доорон эканини ёзди. Дастлабки маълумотларга кўра, Доорон Қамчи Колбаевнинг Адилет Касенов номли яқин одамининг гуруҳида юрган ва УЖГнинг «ҳамёни» деб ҳисобланган.
Нашрнинг ҳусусий манбаси Чингиз Жумагулов «қонундаги ўғри» бўлишни кўзлаб юрган, ўлдиришнинг сабаби ҳам шу бўлиши мумкин деб билдирган.
Суд-тиббий экспертизанинг натижасида криминал авторитетга 18 марта пичоқ сайилгани маълум бўлган. Пичоқ асосан бўйин қисмига ва танасининг уст қисмига урилгани таъкидланган.
Депутат Дастан Бекешев олий лавозимдаги одамларнинг аралашувисиз криминал авторитетни ўлдиришни иложи йўқ эди деб ҳисоблайди.
Чингиз Жумагулов
Чингиз Жумагулов криминал оламида «Дўў» (Дев) деган лақаб билан танилган ва у 2019-йили апрелда бошқа одамлар билан бирга икки кишини аёвсиз калтаклашда гумонланиб, қўлга олинган. Кейин жабрланган икки киши олган жароҳатлари сабаб вафот этган. Жабрланганлар билан қўлга олинганлар УЖГ аъзолари бўлгани хабар қилинган.
2020-йилнинг 19-июнида Биринчи Май туман суди Жумагуловни «Безорилик» моддаси билан айбдор деб топиб, беш йилга озодликдан маҳрум қилган. «Дев Чингиз» аввал ҳам «Одам ўлдириш ҳаракатини уюштириш» моддаси билан 18-йилга кесилган.
Шунингдек, Жумагуловни «Камчи Колбаевнинг УЖГнинг фаол аъзоси» деб айтиб юришади. Бироқ у жиноят олами ва Колбаев билан алоқаси борлигини инкор қилган. Бундан ташқари, Жумагулов президент аппаратининг собиқ етакчиси Медет Садиркуловни ўлдириш бўйича гумонланувчилардан бири бўлган.