Ўш вилоятидаги 15 нафар ўқитувчига уй қуриш учун ер участкаларини олишга сертификатлар топширилди. Бу ҳақда 26-августда вилоят администрациясидан билдиришди.
Маълумотга кўра, бундан ташқари «Алтын Тамга», «Алтын сертификат»нинг эгаларига, респубдика олимпиаданинг ғолибларига, улар ўқиган ўрта мактабларга ва ўқитувчиларига пул мукофоти ҳамда фахрий ёрлиқлар топширилди.
Шунингдек, вилоятдаги энг яхши мактаб ва бола боғчалар аниқланиб, вакиллик тарафидан 10 минг сомдан иборат пул мукофоти ва дипломлар берилди.
Ўтган йили шу каби ер участкалари вилоятнинг ёш ўқитувчиларига берилган.
Ўшанда Қорасув ва Ўзган туманидан беш, Чон-Алай туманидан уч ўқитувчи ер участкасига эга бўлган. Аравон туманининг Алля Анаров қишлоқ ҳукуматидаги ўқитувчига ҳовли уй совғага берилган.
Муаллиф: Бакай Алмаз