Адвокат: Жазони ижро этиш хизмати Атамбаевнинг Москвага бориб даволанишига рухсат бермади

Жазони ижро этиш хизмати собиқ президент Алмазбек Атамбаевни Россиянинг Москва шаҳрига бориб даволаниб келишига рухсат бергани йўқ. Бу ҳақда адвокат Замир Жоошев билдирди.

Жоошев идора «қонуний асослар йўқ» деган баҳона билан Атамбаевни даволанишга юборишдан бош тортганини айтди.

Адвокат қамоқда Атамбаевга дори-дармонлар ҳаракатланиши учунгина берилаётганини айтиб, дорилар касалини даволай олмайди деб такъидалади.

«Бундай жавобни, одамнинг соғлиққа ва яшашга бўлган ҳуқуқини бузиш қатори қабул қиламиз. Миллий кардиология ва терапия маркази Атамбаевга тиббий ёрдам керак деган хулоса чиқариб берган, бундай нарса бизнинг давлатда қилинмайди-да», — деб ёзди у.

Атамбаевнинг адвокати муассасанинг бу қарори бўйича Олий судга мурожаат йўллашганини билдирди.

Жорий йилнинг 17-августида Замир Жоошев даволаниш учун Атамбаевни Москвага юборишга рухсат бериш бўйича Жазони ижро этиш хизматига илтимоснома юборган. У махсус аппаратнинг йўқлиги сабаб Қирғизистонда амалга ошириб бўлмайдиган процедураларни Атамбаев Москвада қилдириши керак эканини айтган.

Алмазбек Атамбаев ҳозирда Молдовановка қишлоғидаги №27 колонияда. Собиқ президент криминал авторитет Азиз Батукаевни ноқонуний бўшатиш бўйича 11 йилу 2 ойга кесилган.

Шунингдек, Атамбаевга нисбатан 2019-йилдаги Қўйтош воқеаси, Бишкек ИЭМни реконструкциялаш ҳамда Қўйтош қишлоғида ноқонуний ер олиш бўйича жиноят ишлари бор. Охирги уч иши бир терговга бириктирилиб, судда кўрилмоқда.

Атамбаевнинг соғлиғи

Шу йилнинг май ойининг охирида Алмазбек Атамбаев Миллий кардиология марказига етказилган.

Бунга қадар собиқ президентнинг адвокатлари бир неч бор уни касалхонага ётқизиш учун рухсат беришни илтимос қилишган. Уни бир неча бор соғлиғи сабабли суд залидан тез ёрдам машинасида олиб кетишган.

Қийноқларнинг олдини олиш миллий маркази собиқ президентнинг соғлиғи уни судга мажбурлаб олиб келишганда кечкин ёмонлашиб кетганини билдирган.

№47 колонияга қарашли соғлиқни тиклаш муассасасининг бош шифокори собиқ президент тўлиқ текширувдан ўтиб, даволаниши керак деб таъкидлаган.

Алмазбек Атамбаев апрель ойида Бишкекдаги №47 колониядан Чуй вилоятидаги Молдовановка қишлоғидаги №27 колонияга кўчирилган. Собиқ президент тарафдорлари билан 2019-йили Чуй вилоятидаги Қўйтош қишлоғида икки кунга чўзилган штурм вақтида қўлга олинган.