Ленин туман ИИБнинг 1-шаҳар милиция бўлимининг бошчиси пора олаётганда қўлга олинди

293

Миллий хавфсизлик давлат хизмати Бишкек Ленин тумани ИИБнинг 1-шаҳар милиция бўлими бошчисини қўлга олди. Бу ҳақда МХДҚнинг матбуот хизмати билдирди.  

Тергов версиясига кўра, милиция подполковнигининг фаолиятида  туман милициясига тушган турғунларнинг аризасини кўришда коррупция схемасини уюштиргани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан «Пора олиш» моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

У 25-августда махсус хизматнинг вақтинча сақлаш жойига киргизилди.

Муаллиф: Медина Купсулдаева