Бир кадр билан: Садир Жапаров бокс бўйича жаҳон чемпиони Дмитрий Бивол билан учрашди

264

Президент Садир Жапаров 26-августда Қирғизистонда туғилиб ўсган россиялик спорчи Дмитрий Бивол, шунингдек унинг ҳусусий мураббийи Геннадий Машьянов билан учрашди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати билдирди.

Жапаров спортчини WBA версияси бўйича жаҳон чемпиони номини муваффақиятли ҳимоя қилиши билан табриклади.

«Сен кичик бир шаҳардан – Тоқмоқдан чиққан оддий йигит дунё спорт аренасида муваффақиятга ета олишини исботладинг», — деди Жапаров.

Жапаров «ҳақиқий жаҳон чемпионларини тарбиялай олган» Геннадий Машьяновнинг ҳам катта ўрнини таъкидлади.

Дмитрий Бивол эса Иссиқкўлнинг жанубий соҳилида қирғиз жангчилари билан бирга ўтган машғулотлардан олган таъсирларидан илҳомланиб, давлатнинг ёш спортчиларини тайёрлашга зарур ёрдам кўрсатишга тайёр эканини билдирди.

Учрашув сўнгида президент чемпионга бундан кейинги мусобақаларида муваффақият тилаб, мураббийи иккисига эсталикларни топширди. Бивол эса президентга махсус футболкаси билан бокс қўлқопини тақдим қилиб, миннатдорчилик билдирди.

Материалнинг муаллифи: Надежда Семёнова