Қирғиз рэпери L’zeep ёш болаларга қўшиқларини айтиб бериш учун Донбасга кетди

268

L’zeep деган ном билан танилган қирғизистонлик рэп ижрочиси Медер Кадиров қўшиқларини ижро этиб чиқиш учун Украинанинг шарқига кетди. Бу ҳақда рэпер ўзининг Инстаграм саҳифасида билдирди.

Қирғизистонлик рэпер Донбассда юрганини ёзган. У рус ҳарбийларининг назоратидаги Донецк ва Мариуполнинг қисман вайро бўлган кўчаларининг, ёнган ва бузилган уйларнинг суратлари билан видеоларини бўлишган.

«Донецк. Шаҳарнинг бу қисми “призрак” шаҳарга ўхшаш экан. Одамлар оз, бинолар вайрон, деворларида ўқдан қолган тешиклар», — деб ёзган рэпер видеоларининг бирида. Кадиров у ерда рус ҳарбийлари билан бирга юрганини ҳам билдирган.

«Бугун олдида бўлдик. Аскарлар билан кўнгил очдик. Уларга ўзимизнинг рэпларни ўқиб бердик», — деб ёзади у.

Рэпернинг постларининг изоҳида айрим қўлланувчилар уни қўллаб, бошқалари ватандошини сотқин деб атаб, «пул тўлаб бергани учун боргансан» деб тахмин қилишган.

«Менга тўлашгани йўқ. Йўлим билан озиқ-овқатгагина [тўлашди]! Мен урушда эмасман! Мен болаларга совға олиб келдим, нима бўлаётагнини ўз кўзим билан кўргим келади», — деб билдирди рэпер Россияни қўллашини қўшимча қилиб.

Аввалроқ  L’zeep «Азаттык»қа Украинанинг шарқида болалар учун концерт беришини айтган. Унинг айтишича, бу бўйича унга Донецк ва Мариуполдаги журналистлардан таклиф тушиб, рози бўлган.

«Бизга Донбассдан журналистлар қўнғироқ қилиб, интервью олишган. Улар "концерт берса бўладими" деб сўрашди, рози бўлдик. Ташкилий масалаларни улар қўлга олишган, бизга йўл ҳақи учунгина пул тўлашади. Биз Донбаснинг болаларига ёрдам қатори ширинликларни ва сувенирларни олиб кетамиз», — деган Медер Кадиров.

Рэпер интервьюсида концертлар Донецк ва Мариуполда ўтишини таъкидлаган.

Украинадаги уруш

Рус ҳарбийлари Украинага йирик кўламда ҳужум бошлагандан бери беш ойдан ошди, у 24-февралда бошланган. Бу орада Украинадан 10 миллиондан ортиқ одам чиқиб кетди, 14 миллион киши эса ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган.

Россия Украинага бостириб киргандан бир ой ўтгандан кейин қирғиз дипломатлари, ТИВ ва элчиликлар мамлакатдан 700 нафардан ортиқ қирғизистонлик эвакуацияланганини билдирган. Ҳарбий фаолият сабабли улар Европа давлатлари: Молдова, Руминия, Болгария, Венгрия, Польша ва Туркия орқали чиқарилган. Аммо эвакуациялаган авиа рейсларга ҳамма ҳам улгура олмаган. Аксарият қирғизистонликлар ва асли қирғизистонлик бўлганлан Украинадан мустақил равишда чиқиб кетишган.

Ғарб давлатлари, жумладан АҚШ рус ҳайрбийларининг Украинага ҳужумига жавобан Россияга қарши бугунгача бўлмаган тарзда иқтисодий санкцияларни киргизган. Бу Россияни солинган санкцияларнинг сони бўйича дунё лидери қилган.

Қирғиз ҳукумати Украинадаги уруш масаласида бир неча бор холис туришини маълум қилган. Аммо охирги вақтларда ҳукумат рус томон билан яқинлашишга ҳаракат қилаётгани сезилмоқда.