Паратриатлет Жалалдин Абдувалиев Словакияда триатлон бўйича ўтган дунё чемпионатида олтин медаль ютди. Бу ҳақда World Triathlon’нинг сайтида айтилади.
Кўзи ожиз қирғизистонликка Мирзабек Орумбаев ҳамроҳлик қилган. Улар биргаликда 2 км сузиб, 80 км велосипед билан ва 18 км югуриш керак бўлган масофадан ўтишган.
Абдувалиев аталган масофадан 5 соат 29 дақиқа ва 38 сонияда ўтган.Турнир 18-21-августда Шаморин шаҳрида ўтган.
Абдувалиев дегани ким?
Жалалдин Абдувалиев — паратриатлет, триатлон бўйича халқаро классдаги спорт устаси ва кўзи ожизларнинг маслаҳатчиси. Осиё чемпионатининг бронза мукофотининг эгаси. Абдувалиев туғма катаракт дарди билан туғилган. Болалигида бир кўзигина кўрар эди. 16 ёшга тўлганда эса икки кўзи ҳам кўрмай қолган. Унинг айтишича, официант бўлиб ишлаб юрган вақтда кафега келган мижоз калтаклаб кетган.
«У мени ерга қулатиб, айнан кўрадиган кўзимга тепган. Шундан кейин тўлиғи билан қоронғулик қоплаган», — деб айтиб берган у.