Ёзувчи Алтин Капалова «меҳнат муҳожирларининг ўлими қирғиз амалдорларининг виждонига ҳавола» деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у Фейсбук саҳифасига ёзди.
Капалова 2016-йилнинг августида Москвадаги босмахонада чиққан ёнғинни ёдга солди. Ўшанда ёнғин оқибатида 17 аёл ҳалок бўлган — унинг 14 нафари Қирғизистондан келган меҳнат муҳожирлари эди.
Капалова ўша вақтда республикада биринчи марта «Феминале» номдаги феминистик кўргазма ўтганини таъкидлади — у 17 қизнинг хотирасига бағишланиб 17 кунга чўзилган. Аммо маданият вазирлиги у кўргазмани цензуралаган.
Капалова ундан олти йил ўтгандан кейин, Россияда қайтадан 14 нафар меҳнат муҳожири ҳалок бўлганини ёзди. У бу орада бошқа қирғиз меҳнат муҳожирлари ҳам хостелларда, иш ўринларида ва йўл ҳалокатларида вафот этганини таъкидлаб ўтди.
«Бу вақт ичида ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Ҳеч нарса. Вазият янада ёмонлашиб кетди. Президент қиммат кийим кийиб юради, мигрантлар эса бегона юртда ер қазиб кун ўтказиб, болалар оғир меҳнатларда ишлаяпти. Ҳалок бўлганлар учун қалбимиз оғрияпти. Барчамиз учун оғир, чунки бу ўлимнинг олиш мумкин бўлганини тушуниб турибмиз. Бизга жуда оғир, чунки уларнинг ўрнида Россияда ишлаб юрган кўплаган қариндошларимиз бўлиб қолиши ҳам мумкин эди. Бизга жуда оғир, чунки уларнинг ўлими — мамлакатдаги коррупциялашган бошқарувнинг натижаси эканини тушуниб турибмиз. Бизга оғир, чунки бу ёшлар умид, режалари ва орзулари учун ишлаб келишга кетганини тушуниб турибмиз», — деб ёзди у.
Ёзувчи ҳукумат қирғизистонликларнинг «оғзини ёпиб» ва «бойишни» давом эттираётганини таъкидлади.
Ульяновск вилоятидаги йўл-транспорт ҳалокати
14 қирғизистонликнинг ўлимига сабаб бўлган йўл ҳалокати 21-август куни Николаевск туманининг Прасковьино ва Новопасское қишлоқларининг ўртасида, «Урал» трассасида юз берган. Жами 16 киши вафот этган, уч қирғиз фуқароси эса касалхонага ётқизилган. Уларнинг аҳволи «ижобий динамика бор барқарор оғир» деб баҳоланмоқда.
Полициянинг маълумотига кўра, оғир юк ташувчи машинадан бирининг ҳайдовчиси машинанинг керакли вақтда тўхтатмай таъмирланаётган йўлнинг реверсив участкасида навбатини кутиб турган кичик автобусни бориб урган. Натижада кичик автобус икки оғир юк ташувчи машинанинг ўртасида қисилиб қолган.
Мазкур факт бўйича «Йўлда ҳаракатланиш ва транспорт воситаларини фойдаланиш қоидасини бузиш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғалди. Россиянинг Тергов қўмитасининг етакчиси бу жиноят ишини муассасанинг Бош тергов бошқармасига ўтказиб беришни топширганини «Интерфакс» нашри хабар қилган.
Таъкидланишича, Тергов қўмитаси «одамларни ўлимга олиб келган авариянинг барча ҳолатларини аниқлаб, транспорт воситаларининг техник ҳолати бўйича ҳужжатларни кўриб, шунингдек одамларни хавфсиз ташиш бўйича талабларнинг сақланишини» текшириши керак.
Қирғизистоннинг элчилиги вафот этганларнинг ва жабрланганларнинг яқинлари учун тезкор алоқа рақамларини ишга киргизди: +7 926 861 50 98, +996 551 312-000. Шунингдек +996 508 628-588, +7 977 947 55 80, +996 551 312-000 (WhatsApp) рақамлари ишламоқда.
Ўз навбатида президент Садир Жапаров вафот этган ватандошларнинг жасадини олиб келиш учун ТИВ, ФҲВ ва «Манас» аэропортига махсус борт уюштириш масаласини ишлаб чиқишни топширган. ТИВдан махсус борт Ульяновскга суд-тиббий экспертизалар ҳамда Россиянинг тергов органларининг рухсат берилгандан кейиш учишини таъкидлашди.
Бу воқеа бўйича 23-август Қирғизистон ҳудудида мотам кутиш куни деб эълон қилинди.