Кичкина Аруузат кўпдан кутган «Золгенсма» уколини олди

276

Орқа мия мушак атрофияси касалига чалинган кичик ёшдаги Аруузат кўпдан бери кутилаётган «Золгенсма» уколини олди. Бу ҳақда унинг ота-онаси Instagram саҳифасида билдиришди.

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Ташматова Аруузат СМА1 (@save_aruuzat)

«Золгенсма» — дунёдаги энг қимма дори бўлиб ҳисобланади. Биргина ампуланинг нархи 2 млн доллардан ошади, аммо атрофияни тўхтатиш учун ўшанинг ўзи етади. Препарат беморга бир мартагина қилинади.

Аруузатнинг яқинлари давлат ҳукумати умртқа мушакларининг атрофиясига чалинганларга кўпроқ эътибор қаратади деган ишончда.

«Ҳа! Ҳа, охири бу кун ҳам келди! Ура! Аруузат кўпдан бери кутаётган “Золгенсма” уколини олди. Ҳозиргача ишона олмай, қўлларимиз қалтираб, бу кун ҳам келди. Оллоҳнинг қўллови билан шу кунга еттик! Ихтиёрчиларимиздан биз билан бирга босиб ўтган йўл учун чексиз миннатдормиз! Қизимизнинг ҳаётини сақлаб қолганингизлар учун барчангизга ташаккур! Ҳозир ҳаяжонланиб турибмиз, кейинчалик шошмай барини айтиб берамиз», — деб мурожаат қилишди улар қирғизистонликларга.

Шунингдек, Аруузатнинг ота-онаси видео мурожаат қилиб, ҳозир Дубайдаги касалхонада эканини, уколдан кейин шифокорлар қизнинг аҳволини кузатаётганини айтишди.

«[Уколнинг] салбий таъсири ҳам кутилади, аммо касалнинг кучайиши тўхтаб қолишига нисбатан — бу ҳеч нарса эмас. Биз ҳақиқатдан жуда бахтлимиз. Сизлар бўлмаганизда, балки бу кун ҳеч қачон келмаган бўларди», — дейишди қизнинг ота-онаси.

Уч ёшли Аруузатнинг уколига маблағ бир йилу уч ой ичида тўпланган. Жорий йилнинг мартида даволаш учун талаб қилинган 2,3 млн доллар тўпланиб, пул тўплаш ёпилган.

Орқа мия мушак атрофияси кам учровчи касаллик — унинг оқибатида тананинг барча қисмлари жабрланади. Аввал беморнинг қўл-оёғининг кучи кетиб, сўнгра ютиш ва нафас олишга жавоб берувчи қисмлари атрофияланади. Кўп ҳолларда инсон боласи тўлиқ ақл-ҳушида туриб, ҳавонинг етишмовчилигидан ҳалок бўлади, аммо касаллик ақл-ҳушга зарар етказмайди.