Қирғизистон давлат цирки артистлари Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида ўтган «Осиё садоси – 2022» халқаро цирк санъати фестивалида иккита бронза медаль ва махсус мукофотларни қўлга киритишди. Бу ҳақда Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги хабар берди.
Маълумотга кўра, «Аят» гуруҳининг акробатлари 1-бронза медални ва томошабинларнинг махсус мукофотини қўлга киритган.
«Алмаз» гуруҳининг жонглёрлари эса 2-бронза медалини ва Венгрияда ўтувчи фестивалга йўлланма ютиб олган.
Вазирликдан фестивалда Франция, Израил, Венгрия, Мўғулистон, Вьетнам, Россия, Беларус, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қозоғистондан келган 100 дан ортиқ санъаткорлар иштирок этганини таъкидлашди.