«Бишкекбошархитектура» давлат идораси пойтахтдаги квартал ва районларда уйларнинг ўртасига кичик паркларни жойлаштириш бўйича лойиҳани таклиф қилди. Бу ҳақда давлат ишхонасининг матбуот хизмати хабар қилди.
Уларнинг маълумотига кўра, шаҳарда яшил, аммо қаровсиз қолган участкалар кўп, уларни шаҳарликлар дам оладиган даражада қулай қилиб қўйса бўлади.
Матбуот хизматидан лойиҳани Боконбаев кўчасидан Москва кўчасигача бўлган Тимирязев кўчасини бўйлаб участкаларда, №10,12,13 уйларнинг ўртасида, шунингдек Байтик Баатир ва Саманчин кўчаларининг кесилишида, №9 кичик туманнинг №2 ҳамда №1 уйларининг ёнида амалга ошириш режалаштирилаётганини таъкидлашди.
«Бу яшил арчалар уйларнинг деразалари остида бўлиб қаровсиз қолмоқда, маҳаллий турғунларнинг дам олиши учун ҳеч қандай қулайликлар йўқ, в.б. участкалар шаҳарнинг ҳаётидан ажралиб қолган», — деб билдиришди давлат ишхонасидан.
Идоранинг матбуот хизмати Тимирязев кўчасини бўйлаган участканинг ўртасида очиқ ерлар бор, улар уй ва катта дарахтлар билан қуршалган.
«Бизнинг фикримизча, ҳудуд қулай ўтирғичлари ва атрофни тўлдирган болалар учун ўйновчи элементлари мавжуд сайлгоҳга айланиб, ёриқ, чиқинди челаклари ҳамда бошқалар билан жиҳозланиши керак. Участка теккиз бўлгани учун, рельефти ландшафт геопластика, айрим жойларида кичик баландликлар ва адирлар орқали сунъий йўл билан ўзгартириш қарори қабул қилинган. Энг ёқимли эстетик кўриниш учун, йўлакларни ва майдончаларни қоплаш турли рангдаги брусчаткалардан таклиф қилинган», — деб айтиб беришди «Бишкек бош архитектурасидан».
№9 кичик туманидаги участкада, матбуот хизматининг маълумотига кўра, тротуар, майдончалар қурилиб, ўтирғичлар ва ёруғликлар ўрнатилади.
«Компьютерда ишлашни ёки очиқ осмонда китоб ўқишни севганлар учун тротуарларнинг эгри чизиқларини такрорловчи махсус шаклдаги ўриндиқларни ўрнатиш лойиҳанинг ўзига ҳослиги бўлиб ҳисобланади», — деб билдиришди матбуот хизматидан.
Давлат идорасидан мазкур лойиҳалар туман администрацияларига ва Бишкек мэриясига кўриб чиқишга жўнатилишини қўшимча қилишди.