Атир Абдрахматова Россияда омбудсман вакиллигини очишни таклиф қилди

312

Омбудсман Атир Абдрахматова Россияда Омбудсман аппарати вакиллигини очишни таклиф қилди. Бу ҳақда у Уяльяновск вилоятидаги 16 кишининг, жумладан 14 қирғизистонликнинг ўлимига сабаб бўлган йирик йўл ҳалокатига изоҳ бериб Фейсбук саҳифасида ёзди.

Унинг айтишича, охирги ойларда элчиликларга, консулларга, вакилликдаги ходимларга, айниқса Россиядаги элчиликнинг ишидан шикоятлар кўп бўлмоқда.

«Барча давлат органлари ташқарида юрган фуқароларимиз билан ҳамкорликни кучайтириши керак», — деб таъкидлади омбудсман.

Абдрахматова вакилликларни қирғизистонликларнинг сонига яраша бошқа давлатларда ҳам очиш зарур дейди «Клооп»га. Унинг фикрича, вакиллик биринчи навбатда Россияда очилиши керак.

Сўнгги расмий маълумотларга кўра, жами бўлиб 1 млн 118 минг қирғизистонлик чет элда меҳнат миграциясида юрибди. Уларнинг бир миллионга яқини Россияда ишлайди.

Ульяновск вилоятидаги йўл-транспорт ҳалокати

Авария 21-август куни Николаевск туманининг Прасковьино ва Новопасское қишлоқларининг ўртасида, «Урал» катта йўлида қайд этилган. Жами 16 киши ҳалок бўлган — уларнинг 14 нафари қирғиз фуқароси. Уч қирғиз фуқароси касалхонага ётқизилган. Ульяновск вилоятининг полицияси уларнинг аҳволи оғир эканини айтган.

Полициянинг маълумотига кўра, оғир юк ташувчи машиналардан бирининг ҳайдовчиси машинани керакли вақтда тўхтатмай таъмирланаётган йўлнинг реверсив қисмида навбатини кутиб турган кичик автобусни бориб урган. Натижада кичик автобус икки оғир юк ташувчи машинанинг ўртасида қисилиб қолган.

Қирғизистоннинг элчилиги вафот этганларнинг ва жабрланганларнинг яқинлари учун тезкор алоқа рақамларини ишга киргизди: +7 926 861 50 98, +996 551 312-000. Шунингдек +996 508 628-588, +7 977 947 55 80, +996 551 312-000 (WhatsApp) рақамлари ишламоқда.

Ўз навбатида президент Садир Жапаров вафот этган ватандошларнинг жасадини олиб келиш учун ТИВ, ФҲВ ва «Манас» аэропортига махсус борт уюштириш масаласини ишлаб чиқишни топширди.