АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Қирғизистоннинг уч касалхонасига замонавий тиббий асбоб-ускуналарни топширди. Бу ҳақда 16-августда USAID’нинг матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотга кўра, тиббий ускуналар республиканинг «етакчи касалхоналари»га жойлаштирилган.
Ташкилотнинг таъкидлашича, Миллий госпиталга юқори технологиядаги мобил видеобронхоскоп топширилган.
Чуй вилояти касалхонасига эса чекланган шароитда диагностика ўтказишга имконият берувчи рентген-аппарат берилган. Ўш шаҳар касалхонасига эса чойшабларни ва беморларнинг буюмларини дезинфекциялаш учун махсус камералар берилган.