Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг турмуш ўртоғи Раиса Атамбаева бундан беш кун олдин юраги билан боғлиқ муаммолар туфайли касалхонага ётқизилган эди. Бу ҳақда Социал-демократлар партиясининг етакчиси Темирлан Султанбеков Фейсбук саҳифасида ёзди.
Унинг таъкидлашича, бу Атамбаеванинг йил бошидан бери уч марта касалхонага ётиб чиқди.
«Бугун Раиса Атамбаева турмуш ўртоғи билан учрашувга бориши керак эди. Ҳатто шифокорлардан болалари билан 27-колонияга икки соатга бориб келишни илтимос қилган. Аммо, афсуски, аҳволи заифлашиб, асабий чарчоқ туфайли бора олгани йўқ», деди Султанбеков.
Алмазбек Атамбоев Молдовановка қишлоғидаги №27 колонияда қамоқда. У май ойининг охирида Миллий кардиология марказига ётқизилгани хабар қилинган.
Жами бўлиб Атамбаевга 7 жиноят иши қўзғалган. Унинг ичидан октябрь воқеалари бўйича ишни қўшганда уч иш бўйича Атамбаев оқланди.
Криминал авторитет Азиз Батукаевни ноқонуний бўшатиш бўйича собиқ президент 11 йилга озодликдан маҳрум қилинган.
Шунингдек, Атамбаевга нисбатан 2019-йилдаги Қўйтош воқеаси, Бишкек ИЭМни реконструкциялаш ҳамда Қўйтош қишлоғида ноқонуний ер олиш бўйича жиноий ишлар бор. Охирги уч иш бир ишга бириктирилиб, судда кўриб чиқилмоқда.
12-август куни Бишкекнинг Биринчи май туман суди Қўй-Тош воқеаси бўйича 13 айбланувчининг эҳтиёт чорасини кўриб, тергов муддати тугагунча ҳеч қаерга кетмаслик тўғрисидаги тилхат билан бўшатган. Аммо уларнинг орасида биргина Атамбаевнинг эҳтиёт чораси ўзгартирилмаган.
Атамбаев эса ўзига нисбатан қўзғалган жиноят ишларини сиёсий тазйиқ қатори баҳолашини билдирган.