Бишкекда номаълум шахслар ўртасида отишма бўлиб, бир киши жабрланди. Бу ҳақда Бишкек шаҳар ИИБдан билдиришди.
Шаҳар милициясига 7-август куни Каарман кўчасида отишмада бир кишига ўқ отилгани ҳақида маълумот тушган.
«Воқеа бўлган ерга борган милиционерлар номаълум маркадаги тўпонча, бир патрон ва гильза топишган. ДАстлабки маълумотларга кўра, 38 ёшдаги фуқаро касалхонанинг жонлантириш бўлимига етказилди. Унинг ўнг сонига ўқ теккан», — деб таъкидлашди матбуот хизматидан.
Милиция дастлабки тасниф билан «Безорилик» моддаси бўйича жиноят ишини қўзғади. Тегишли экспертизалар тайинланди. Айни вақтда отишманинг бошқа иштирокчилари қидирилмоқда.