Боткен вилоятининг энг чекка қишлоғи Зардалида интернет ишлай бошлади. Бу ҳақда «Клооп»га қишлоқ ҳукуматининг раҳбари Абдикарим Каламбеков билдирди.
Унинг атишича, ыишлоыдаги мактабнинг олдига станция щрнатилган. Ундан интернет симсиз WiFi орқали тарқатилади. Станция эса қуёш панеллари ёрдамида қувватланади.
Ташаббусни Халил Иброҳим исмли йигит амалга оширган.
Қишлоқ ҳукумати раҳбари шу каби станция 2021-йилнинг кузида қишлоққа биринчи марта ўрнатилган, бироқ кейинчалик у ишламай қолганини таъкидлади.
Зардали қишлоғи Боткен шаҳридан 125 километр узоқликда жойлашган. У ерда электр йўқ, бор-йўғи 250 киши доимий яшайди. Ўрик ва гиёҳлар мавсумида аҳоли сони 1000 нафарга етиши мумкин.
Йўлнинг ёмонлиги сабабли қишлоққа машиналар қатнамайди. Баланд довон орқали ёз мавсумидагина бориш мумкин — тоғ бағридаги жарни ёқалаган бир одамгина юрувчи йўл бор.
Қор ёққан мавсумда у йўллар билан қатнаш умуман мумкин эмас. Бундан ташқари сел келган вақтда пиёда ўтувчи йўллар ҳам тўсилиб қолади.
Қишлоқда 2010-йили бошланғич синфлан учун мактаб очилган. Мактабда фақат иккита синф мавжуд. Тўрт йилдан кейин ўқувчилар бошқа ерга бориб ўқишга мажбур. 2015-йили ягона фельдшер-акушерлик пункти очилган.