Тиббий маълумотномани сохталаштириш иши: Суд ҳуқуқ ҳимоячиси Камил Рузиевни оқлади

317

Қоракўл шаҳар суди 12-августда ҳуқуқ ҳимоячиси Камиль Рузиевни оқлади. У тиббий маълумотномани сохталаштиришда айбланаётган эди. Маълумотни «Клооп»га ҳуқуқ ҳимоячисининг ўзи тасдиқлади.

Рузиев суд уни жиноят таркииби йўқли сабаб оқлаганини айтди.

Тергов ҳуқуқ ҳимоячиси ўзи ишлаётган ишларнинг бири бўйича Қоракўл шаҳар судининг ҳукмидан шикоят қилиш муддатини узайтириш учун ҳужжатларни сохталаштирган деган фаразни билдириб келган.

Рузиевнинг иши

Камиль Рузиев  — «Вентус» инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари.  2015-йили уни милиция ходимлари қийноққа солиб, бундан кейин Қоракўл тергов изолятори фаолиятини текширмаслиги ва жабрланувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилмаслиги ҳақида тилхат ёзишни талаб қилишган. Ҳуқуқ ҳимоячисига нисбатан қийнаш иши қисқартирилган.

Терговчи Нурбек Токушев ҳуқуқ ҳимоячисининг ҳаётига бир неча бор таҳдид қилган. Токушев Рузиевни қурол билан қўрқитиб, бошига табел  тўппончасини тақагани  учун ишдан бўшатилган.

Токушев чет эл фуқаросини қийноқлар қўллаганликда ва уни ўз айбини бўйнига олишга ундаганликда ҳам айбланган —бу ишда ҳам  жабрланувчининг манфаатларини Рузиев ҳимоя қилган.

Ҳуқуқ ҳимоячиси МХДҚ ва прокуратурага ариза билан мурожаат қилиб, терговчининг таҳдидлари билан  қийноқларини текширишни талаб қилган. Бироқ ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳеч қандай чора кўрмади. Шундан сўнг Рузиев МХДҚ ходимларининг устидан уларнинг  ҳаракатсизлигидан шикоят қилиб, даъво аризасини ёзган.

Шундан сўнг, Рузиев 2020-йил 29-май куни Қоракўл шаҳридаги суддан чиқиб кетаётган вақтда ҳибсга олинган. Мазкур судда Рузиевнинг МХДҚ ва прокурорга қарши даъвоси кўриб чиқилган эди.

Ҳуқуқ ҳимоячисини ҳибсга олишда ишлаганлар  Рузиев уларга қарши даъво аризаси берган МХДҚ ходимлари билан бевосита алоқада.

У икки суткага вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилди,  МХДҚдан ОАВга эса ҳуқуқ ҳимоячиси «Фирибгарлик»да ва даволаниши ҳақидаги тиббий маълумотномаларни қалбакилаштиришда гумон қилинаётгани ҳақида  пресс-релиз келган.

Ҳуқуқ ҳимоячиси ўзи ҳам даволанаётганини яширмаган, аввалроқ  ҳужумга учрагани, саломатлиги ёмонлашганини айтган. У даволанаётгани ҳақидаги маълумотлар амбулатория картасида бўлганлигини, касалхонада ётгани ҳақидаги маълумотни сохталаштирмаганини айтган.

Рузиев иши бўйича суд 2020 йил 18 сентябрда бошланган. Суд жараёни бошланишига яқин иш материалларидан «Фирибгарлик» моддаси олиб ташланди. Рузиевнинг ўзи буни ҳуқуқ ҳимояси фаолияти учун қасос деб ҳисоблайди.

2020 йил июнь ойи бошида ҳуқуқ ҳимоячиси уй қамоғига чиқарилгандан суддан кейин МХДҚ аввалроқ Рузиев манфаатларини ҳимоя қилган уч нафар Қирғизистон фуқаросининг видеосини эълон қилди. Улар видеода ҳуқуқ ҳимоячисини фирибгарликда айблашди.

Видео тарқалгач, ундаги қаҳрамонлардан бири ҳуқуқ ҳимоячисига ҳеч қандай шикояти йўқлигини айтди. 2020 йил 28 июль куни эса Рузиев ишида гувоҳ сифатида иштирок этаётган шахс Иссиқкўл вилоятининг ҳозирги бошлиғи Балбак Тулобаевга ариза билан мурожаат қилди.

У МХДҚ ходимлари ундан Рузиевга нисбатан «алдаб» кўрсатма олганини айтиб, ҳуқуқ ҳимоячисига нисбатан жиноий иш қўзғатилишини тўхтатишни сўраган.