35 ёшли Эрнис Толтоев Ўш вилоят бошлиғи Зиядин Жамалдиновнинг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят маъмуриятидан маълум қилишди.
Маълумотга кўра, тегишли буйруқни вазирлар маҳкамасининг раиси Акилбек Жапаров имзолаган. Толтоев 10-августда жамоага таништирилди.
Эрнис Толтоев 35 ёшда. Ўз Ўзган туманидаги Қизил-Сенир қишлоғида туғилган.
2009-йилдан ошлаб бир қатор давлат лавозимларида ишлаган.
2012-йилдан 2016-йилгача собиқ президент Сооронбай Жээнбеков вилоятни бошқарганда унинг ёрдамчиси бўлган.
Бу орада 2013-2016-йиллари Ўзганнинг Қизил Октябрь қишлоқ ҳукуматини бошқаришга эришган. Шу билан бирга Ўш шаҳар кенгашига депутат бўлган.
Толтоев Сооронбай Жээнбеков бош вазир, кейин президент бўлганида ҳам унинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган.
2020-йилнинг декабрида собиқ президентнинг жамоат жамғармасига еткачилик қилгани маълум бўлган.