Ўшда 195 нафар ўқитувчига вакансия эълон қилинди. Унга қандай қилиб топширса бўлади?

298
Сурат: Аибике Аделет Қизи/Клооп

Ўш шаҳрида 195 нафар ўқитувчига иш ўрни мавжуд. Бу ҳақда 8 августда Ўш мэриясидан хабар қилинди.

Маълумотларга кўра, қирғиз тилида ўқитиладиган мактабларга 7 ўқитувчи, таълим рус тилида олиб борилган мактабларга 188 нафар ўқитувчи керак.

Ўш шаҳар мэриясидан ўқитувчилари бўш иш ўринлари учун ариза топшириш учун Шаҳар таълим бошқармасига мурожаат қилишлари кераклигини таъкидлашди.

Рўйхат:

  • Бошланғич синф ўқитувчилари — рус тилидаги мактаблар учун 47 нафар мутахассис;
  • Рус тили ва адабиёти ўқитувчилари — 36 нафар мутахассис. Уларнинг 33 нафари рус тилидаги мактабларга, 2 нафари давлат тилида таълим берадиган мактабларга, 1 нафари ўзбек тилида олиб бориладиган мактабларга;
  • Математика ўқитувчилари — 22 нафар мутахассис. Улардан 20 нафари рус тилли мактабларга, 1 нафар мутахассис қирғиз тилида таълим берувчи мактабга, 1 нафар мутахассис ўзбек тилида таълим берилувчи мактабга керак.
  • Физика ўқитувчилари — 15 нафар мутахассис. Улардан 14 нафари рус тилли мактаблар учун, ўзбек тилли мактабга — бир мутахассис.
  • География ўқитувчилари — 14 нафар мутахассис. Рус тилидаги мактабларга 13 нафар, ўзбек тилидаги мактабларга 1 нафар мутахассис;
  • Инглиз тили ўқитувчиси - 10 нафар мутахассис;
  • тарих ўқитувчиси — 10 нафар мутахассис;
  • Жисмоний тарбия ўқитувчиси – 10 нафар мутахассис;
  • Кимё фани ўқитувчиси – 8 нафар мутахассис;
  • Мусиқа ўқитувчиси — 8 нафар мутахассис.