UNICEF: Қирғизистонда 200 мингдан ортиқ бола меҳнат миграцияси туфайли қаровсиз қолмоқда

311

Қирғизистонда ота-онаси меҳнат миграциясига кетган 277 мингдан ортиқ бола қаровсиз қолган. Бу ҳақда Қирғизистондаги болаларнинг 2019 йилдан 2021 йилгача аҳволини таҳлил қилиб чиққанидан кейин UNICEF маълум қилди.

UNICEF ташкилотининг маълумотига кўра, Қирғизистонда муҳожирларнинг фарзандлари турли зўравонликларга кўп дуч келишади.

«Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Қирғизистонда 277 мингдан ортиқ бола ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган. Охирги 4 йилда ички ва ташқи миграция авж олган», — деб билдирди  UNICEF.

Ташкилот ҳужжатлар билан боғлиқ муаммолар туфайли мигрантларнинг фарзандлари таълим олмай, ижтимоий ва тиббий хизматлар олишда қийналмоқда, шунингдек, иш берувчилар томонидан эксплуатацияга дуч келишини таъкидлади.

UNICEF мигрант болаларнинг ҳаёти COVID-19 пандемияси даврида ёмонлашганини таъкидлайди. Уларга кўра, бир ой ичида Бишкекда болаларга нисбатан оиладаги зўравонлик даражаси 62%га ошган.

«Сўровномада қатнашган мигрантлар фарзандларини 60,4%ининг ҳаёти Қирғизистонда COVID-19 авж олганидан кейин ёмонлашган. Уларнинг учдан бир қисми оиласи қийин аҳволда қолгани, пул етишмаётгани, озиқ-овқат нархи ошгани, ота-оналар ишсиз қолгани, оила аъзоларининг соғлиғи ёмонлашгани ҳақида хабар берган.  Мамлакатни тарк этган муҳожирларнинг оилаларига савол берилганда,  70,8% ҳозирда тиббий ёрдам кўрсатилмаган», — дейилади ташкилотдан.

Мигрантлар фарзандларининг аҳволини қандай яхшилаш мумкин?

UNICE маълумотларига кўра, мигрантларнинг  болаларини аҳволини яхшилаш учун қуйидагилар зарур:

  • рўйхатга олишнинг ягона механизмини ишлаб чиқиш;
  • миграция бўйича маълумотлар йиғишни ривожлантириш;
  • барча мутахассисларнинг салоҳияти ва малакасини ошириш;
  • ота-оналар ва болаларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш.

Ташкилот мамлакатда қонунларни оптималлаштириш ва унга  «мигрант»,  «мигрант болалари», «мигрант болалар» деган тушунчаларни аниқ киритиб, мақомларини белгилаш зарур деб ҳисоблайди.

Шу билан бирга, ташкилотдан ота-оналар (қонуний вакиллар), болага умумий таълим бера олмасалар, уларнинг жавобгарлигини кўриб чиқиш кераклигини таъкидладилар.

«Қирғизистонда бугунги кунда мигрантларнинг фарзандлари мақоми қабул қилинмаган. 72 мингдан ортиқ мигрант фарзандлари Умумий статистикага киритилган, бироқ улар учун алоҳида маълумотлар базаси яратиш механизми йўқ. Болаларни қонуний рўйхатга олиш чораларини кўриш керак», —дейди UNICEF.

Ташкилот, шунингдек,  олалар янги оилаларга кўпроқ бориши учун ҳомийлик шароитларини соддалаштириш керак, деб ҳисоблайди.