Кафе ва ресторанлардан мамлакатда ишлаб чиқарилган салқин ичимликларни сотишни талаб қилишади

Кафе ва ресторанларга салқин ичимликлар ва спиртли ичимликлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш вазифасини қўймоқчи. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси сайтида маълум қилинди.

Иқтисодиёт вазирлиги қарор лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига чиқарди. Унга кўра, ресторан эгалари менюга маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг салқин ичимликлари ва алкоголли ичимликларининг  50%дан кам бўлмаганини киритишлари талаб қилинади.

Мазкур қарор лойиҳаси нафақат маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, балки мамлакатдаги туризмни ривожлантириш, сармояларни жалб этиш учун ҳам шароит яратилиши таъкидланади.

Асосий маълумотномада бу талаб Қирғизистоннинг ЕОИИ ва ЖСТ (Жаҳон савдо ташкилоти) олдидаги мажбуриятларини бузмаслиги таъкидланган.