Ташиев митингчиларни қўллаб очлик эълон қилди

1018

2012-04-10_kloop_politics_meeting_tashiev_jalal-abad1-450x337
МХДҚ СИЗОсида сақланаётган мухолифат лидери Қамчибек Ташиев 1 уюн куни очлик эълон қилган — бу тариқа у Жалолободдаги митингчиларга бирдамлик билдирган.

Қамчибек Ташиев адвокати Икрамидин Айткуловнинг сўзларига кўра, Ташиев намойишчиларга бирдамликни билдириш ниятида қамоқда очлик эълон қилган.

«У 1 июн куни очлик эълон қилган. Бу Жалолобод митингчиларига бирдамликни изҳор қилиш мақсадида амалга оширилган», — дейди Ташиев ҳимоячиси.

Айткуловга кўра, Ташиевнинг қайси муддатгача овқатдан бош тортиши ҳозирча номаълум.

Миллий хавфсизлик матбуот хизмати Ташиевнинг овқатдан ва сувдан бош тортаётганини хабар қилди.

У ҳозирда шифокор кўриги остида.

«Гумонланувчи МХДҚ СИЗОсида шифокорнинг доимий кўриги остида сақланяпти. Шифокор баҳосига кўра, унинг соғлиғи хавотир туғдирмайди. Қамоқда сақланиш шароитидан шикоятлар Қамчибек Ташиев тарафидан келиб тушмаган», — деб ёзилади МХДҚ  тарқатган баёнотда.

Бу «Ата-Журт» бошчисининг Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси СИЗОсида биринчи марта очлик эълон қилиши эмас.

2012 йилнинг октябрида Ташиев СИЗОдан уни озод қилишларини талаб қилиб очлик эълон қилганди.

У уч кунлик очиликдан сўнг касалхонага олиб борилган, бироқ унинг талаблари рўёбга чиқмаган эди.

«Ата-Журт»  партиясининг уч депутати Қамчибек Ташиев, Садир Жапаров ва Талант Мамитов 2012 йилнинг 3 октябрида парламент биноси олдида ўтказган митингдан сўнг қўлга олинган эди — маҳкамага кўра, «Кумтор» олтин конини миллийлаштириш борасида ўтказилган митингда улар ҳукуматни босиб олишга уринишган.

Депутатларнинг Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тергов изоляторида олти ойни ўтказгани ҳисобга олиниб, ўтказилган ҳар бир кун икки кун ҳисобида саналганди.

Бунга мувофиқ, Ташиев ва Жапаров қамоқда яна ярим йилни ўтказиши керак эди, депутат Мамитов эса 10 кундан кейин озодликка чиқиши мумкинлиги маҳкамада билдирилганди.

Маҳкама давлат айблови талаб қилган — 9 йилдан 10 йилгача кучайтирилган режимдаги қамоқ жазосига нисбатан суд ҳукмининг анча енгил чиққанига қармай, айбланган депутатлар ҳакам қароридан норози эканини яширишмаганди.

Депутатлардан ташқари бир йиллик қамоққа Ташиев икки тан соқчиси, ҳайдовчиси ҳамда ёрдамчиси ҳукм қилинганди. Уларнинг барчаси депутат Мамитовдек бу муддатни СИЗОда ўтказиб бўлган.

“Ата-Журт” раҳнамолари 3 октябрда Бишкек марказий майдонида “Кумтор” олтин конини миллийлаштириш борасида ўтказилган митингдан кейин қўлга олинган эди.

Kloop.kg мухбирлари баҳосига кўра, намойишда мингга яқин одам иштирок этган.

Норозилик акцияси вақтида митинг қатнашчиларининг бир қисми мухолифатчилар билан бирга ҳокимият биноси атрофидаги деворлардан ошиб ўтишган ва ичкарига киришга уринган, бироқ улар қўриқчилар ҳамда милиция тарафидан сиқиб чиқарилган.