Иссиқкўлга чўкиб кетган тўрт ёшли қизнинг отаси кўнгиллилардан ёрдам сўради

310

Жорий йилнинг 18 июлида Иссиқкўлга чўкиб кетган тўрт ёшли қиз ҳамон топилмади. Қизнинг отаси ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчиларига мурожаат қилиб, ёрдам сўради.

Унинг сўзларига кўра, 18 июлда қизи онаси ва яна бир қариндоши билан ҳаво матрасида сузиб юришган. Ўша вақтда, отасининг сўзларига кўра, қаттиқ шамол бошланиб, қизи матрасдан ирғиб кетган. Қизининг ортидан сузиб бориб топа олмай қолган.

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Благотворительный фонд (@volonter.kg)

У ФВВ икки соатдан кейин келганини, ходимлар эса унинг қаттиқ шамол бўлиб, қизини бошқа ерга оқизиб кетиши мумкинлигини айтганига қарамай бир жойни қидириб туриб олишганини айтди.

«Балки бошқа ердан қидириб кўриш керак, балки шамол олиб кетди деганман. Улар эса, у (қизим) тошдай сувнинг остида қолаверади деб туриб олишди», — деди отаси.

Қутқарувчилар, отанинг таъкидлашича, фақат раҳбариятининг ёки ОАВнинг назарида ишлашади, қолган вақтда «курортда юргандай юришибди».

ФВВнинг ўзидан эса дрон билан беш гуруҳда 37 қутқарувчи ишлаётганини таъкидлашди.

Қиз топилмаётганига ўн тўрт кун бўлди. Қутқарувчилардан ташқари қидирув ишига оиланинг қариндошлари ҳам қўшилган. Қизнинг отаси ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан ҳам ёрдам сўраб мурожаат қилди. Мурожаатда кўнгиллиларга озиқ-овқат ва йўл ҳақи тўлаб берилиши айтилади. Шунингдек оила катер, дельтаплан ва машиналарга ёнилғи мойини қидирмоқда.

«Инсон ресурслари керак, пул масаласи эмас. Энг асосийси қизим топилса бўлди», — дейди қизнинг отаси.

Қидирув ишларига ёрдам беришни хоҳловчилар учун алоқа телефонлари:

0552 22 11 12, 0501 35 45 33, 0500 59 99 94, 0553 33 53 35

Мақола муаллифи: Жаркнай Жээналиева