Видео: Мусиқачилар Боом дарасида навбатда турган йўловчиларга концерт уюштирди

30-июль куни президентнинг «Манас» камера оркестри мусиқачилари Боом дарасининг йўлагида  концерт уюштиришди. Сел оқибатида дарадаги автомобил йўли вақтинча ёпиқ турган.

Мусиқачиларнинг узун навбатда турган йўловчиларга концерт уюштираётган видеосини оркестрнинг бадиий раҳбари ва бош дирижери Эрнис Асаналиев эълон қилди.

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Эрнис Асаналиев (@ernis_asanaliev)

Видеодан мусиқачилар Италия бастакори Антонио Вивальдининг «Йил мавсуми» деб номланган  классик мусиқасини ўйнаётганини, йўловчиларнинг эса қарсак чалиб жўр бўлганини кўриш мумкин.

30-июль куни кучли ёққан ёмғир оқибати Боом дарасида сел бўлиб, Бишкек — Норин — Торугарт автомобил йўлининг 128-129-чақирими вақтинча ёпилган.

Эртаси куни, 31-июлда тозалаш ишлари олиб борилиб, йўл бир томонлама очилган. Ҳозирда машиналар навбат-навбати билан ўтказилмоқда. Жойида ФВВ қутқарувчилари ҳамда Балиқчи шаҳар Йўл хизмати ишхонаси ходимлари тозалаш ишларини олиб бормоқда.