Қора –Болта: Темир йўлда мол ҳайдаб бораётган аёлни поезд уриб кетди

327

Чуй вилоятининг Қора-Болта шаҳрида 61 ёшдаги аёлни поезд уриб кетиб, у жойида вафот этди.

«Турмуш» нашрининг маълумотига кўра, воқеа 28-июль куни тонги соат 06:00лар атрофида бўлган. Темир йўлда мол ҳайдаб бораётган аёл поезд белги берган овозни эшитмай қолган.

Қора-Болта темир йўл станциясининг ходимлари воқеа жойига без ёрдам чақирган. Аммо жабрланувчи тез ёрдам келгунга қадар узилиб қолган.

Жорий йилнинг июнь ойида Бишкекда 18 ёшдаги йигитни поезд уриб кетиб, олган жароҳати туфайли касалхонада ҳушига келмасдан ҳалок бўлган.

Милиция маълумотига кўра, марҳум яқинлашиб қолган  поезд  сигналига эътибор бермаган, машинист эса  тормозни шошилиб босгани билан ҳалокатнинг олдини ололмай қолган.