Қирғизистонда 16га яқин ҳиссадорлик жамиятини бирлаштирган миллий холдинг ташкил этилади

Давлат мулкни бошқариш жамғармаси қошида «“Аманат” миллий холдинг компанияси» очиқ ҳиссадорлик жамиятини ташкил этиш режа қилинди. Унинг таркибига республикадаги йирик ҳиссадорлик жамиятлари киради. Ташаббусга Вазирлар маҳкамасида кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда  Tazabek нашрига Давлат мулкини бошқариш жамғармасининг бошлиғи Мирлан Бакиров маълумот  берди.

Унинг сўзларига кўра, ишхона Қирғизистондаги 16га яқин хиссадорлик жамиятларни бирлаштиради, уларнинг қаторида «Қирғизолтин», «Нефтегаз» ва «Манас» ОХЖ ҳам бор.

Бакиров ушбу лойиҳада йирик ва даромадли ҳиссадорлик жамиятларнинг базасида очиқ ҳиссадорлик жамияти тузилишини билдирди. Унинг таъкидлашича, шунингдек  «Аманат» бошқа миллий холдинглардан фарқ қилади.

Давлат мулки жамғармасининг бошлиғи миллий холдинг капитали 100 млн сомдан юқори бўлади деб баҳоланаётганини қўшимча қилди

Шунингдек, Бакиров, лойиҳа асосий мақсади — давлат улуши бўлган маҳаллий компанияларни халқаро биржа бозорига чиқариш дея таъкидлади.

«Халқ ўртасида акцияларни тарғиб қилиш маданиятини шакллантириш, шунингдек, хорижий компаниялар эътиборини жалб қилиш зарур. Бозорда “Аманат” холдинг акцияларини фаол сотиш керак, чунки у ерда бизнинг компанияларимиз бўлади», — деди у.

Мирлан Бакиров жамғарманинг иши учун раҳбарларни танлаш ва усуллар кўриб чиқилаётганини ҳам қўшимча қилди.