Новқат: Икки киши машинада калтаклаган қиз топилиб, милицияда сўроқ бермоқда

331

Автомобил ичида икки киши калтаклаб, сўроқ қилган ўсмир қиз Ўш вилоятининг Новқат туманидан топилди. Ҳозирда қонуний вакилининг иштирокида  милицияда сўроқ бермоқда. Бу ҳақда 29-июль куни Ўш вилотя милициясидан  билдиришди.

Маълумотга кўра, қизнинг онаси 14-июнь куни қизи бедарак йўқолганини айтиб ариза ёзган. Қиз эса 28-июлда топилган.

Бунгача ижтомоий тармоқларда машинада ўтирган қизни сўроқ қилиб, калтаклаётганда тасвирга олинган видео тарқаган.

Унда икки нафар шахс қизни пул ўғирлашда гумонлаб, оғизга олиб бўлмайдиган сўзлар билан сўкиб, қўрқитиб сўроққа олган. Улар ўсмирнинг яшаган жойини, ёшини ва шахсини айтишга мажбур қилишган.

Қиз ўзи «10 минг сом олиб, уни танишига ўтказиб ўзига кийим-кечак олганини» айтиб кечирим сўраган.

Кейинроқ қизни сўроққа олиб видеога тортган шахс қўлга олиниб, вақтинчалик ҳибсда сақловчи жойга киритилган. Воқеа Новқат туманида бўлгани аниқланган.

Ўш вилоят ИИБдан машинанинг орқа ўриндиғида қизни калтаклаган шахс Талас вилоятининг турғуни эканлиги аниқланиб, қидирув ишлари давом этаётганини қўшимча қилишди.