Ўш: Айдар Бакиев мэрнинг маслаҳатчиси этиб тайинланди

297
Айдар Бакиев

Айдар Бакиев Ўш мэрининг жамоатчилик асосдаги маслаҳатчиси бўлиб тайинланди. Бу ҳақда 27-июлда мэриянинг матбуот хизматидан билдиришди.

Маълумотга кўра, тегишли буйруққа шаҳар етакчиси Алмаз Мамбетов қўл қўйган.

Айдар Бакиев 52 ёшда. Ўш вилоятининг Алай туманида туғилган. Унга «Қирғиз табиатини сақлаш фонди» ҳамда «Алай табиатини ҳимоя қилиш фонди» жамоатчилик уюшмалари қайд этилган.

Бакиев 2021-йили Ўш шаҳар кенгашига ўтган сайловларга «Интимақ» партиясининг олдинги сафида қатнашган.

Ўтган йилнинг 11-апрелида ўтган сайловни МСК бекор қилган — бундай қарор овоз беришнинг натижасига таъсир қилган оммавий бузишлар сабаб қабул қилинган.

11-июлга эса қайта сайлов тайинланган. Тарғибот ишлари бораётган вақтда Ўш шаҳар ИИБи овоз сотиб олишда гумонланиб уч кишини қўлга олган — уларнинг орасида «Интимак»нинг номзоди ҳам бор эди.

Кейинчалик «Интимак» партияси сайловга қатнашишдан бош тортишга мажбур бўлган.