Бишкекда кичик автобус ағдариб кетиб, тўрт киши жабрланди

300

Бишкек шаҳрида йўловчилари билан кетаётган  №105 йўналишдаги маршрутка билан «Фольксваген Пассат» русумидаги машина тўқнашди. Натижада кичик автобус ичидаги тўрт йўловчи жабрланган. Бу ҳақда  «Клооп»га Милиция патрул хизматининг матбуот хизмати хабар қилди.

Маҳкаманинг малумотига кўра, воқеа 28-июль куни соат  07:40лар атрофида Сухэ Батор-Юнусалиев кўчаларининг чорраҳасида бўлган. Ҳалокат оқибатида №105 йўналишдаги кичик автобус ағдарилиб, йўловчилар жабрланган.

Бишкек шаҳар мэриясининг матбуот хизмати маълумотига кўра, №105 йўналишини «Галоп» ОҲЖ бошқаради.

Жорий йилнинг  12-июнида Бишкек шаҳрида Матросов ва  Карасаев кўчалари чорраҳасида йўловчилари билан кетаётган кичик автобус ағдарилган. Унда кичик автобус Lexus 470 автомобили билан тўқнашган. Оқибатда кичик  автобуснинг тўрт йўловчиси жабрланиб, касалхонага ётқизилган.