Россия Қирғизистонга $10 миллион грант қатори беради. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев 27-июлдаги матбуот анжуманида билдирди.
Маълумотга кўра, маблағ бюджетни қўллаб-қувватлашга сарфланади.
«Ҳозирда бу борада масалалар ҳал этилиб сўзлашувлар олиб борилди», — деди Кулубаев.
Бундан ташқари, вазир Россия томон ФВВга баҳоси $8 миллиондан иборат ёнғинга қарши ва қутқарув техникаларини ёрдам қатори беришини таъкидлади. Кулабаевнинг сўзларига кўра, махсус техникалар тез кунда Қирғизистонга олиб келинади.
Россиянинг молиявий ёрдами
2020-йили карантин вақтида Россия Қирғизистонга нисбатан молиявий кўмакнинг барча турларини вақтинчалик тўхтатган. Бундай қарор сиёсий вазият барқарорлашгунга қадар ва ҳукумат идораларининг иши изга тушгунча қабул қилингани айтилган.
Бунгача 2020-йилнинг августида Қирғизистон билан Евроосиё барқарорлаштириш ва тараққиёт жамғармаси ўртасидаги давлатнинг бюджетини қўллаб-қувватлаш мақсадида 1% билан 20 йиллик муддатга $100 миллион кредит ажратиб бериш ҳақида шартнома тузилган.
Парламент 2020-йилнинг 3-сентябрида шартномани ратификация қилиб, президент Сооронбай Жээнбеков 21-сентябрда имзолаган. 2-октябрда шартнома Россия томонидан қабул қилинган.
Россия Евросиё барқарорлаштириш ва тараққиёт жамғармасининг асосий акциядори ҳисобланади.
РБКнинг маълумотига кўра, Қирғизистонга молия билан очиқ ёрдам бериш ҳақида сўнгги марта 2019-йили хабар қилган. Унда Россия қайтаримсиз $30 миллион берган.
2018-йил февралидан буён Қирғизистоннинг 2005-йилдан буён $700 миллиондан ортиқ қарзи кечилган. 2012-йилдан бери Москва Бишкекка $250 миллиондан ортиқ миқдорда кайтаримсиз грантларни берган.