Бишкек: Ўғирланган телефонларни хорижга олиб чиқиб сотиб юрган УЖГ аъзолари қўлга олинди

313

Бишкек шаҳар ИИБ ходимлари ўғирланган гаджетларни сотиш бўйича халқаро канални йўлга қўйган жиноий гуруҳни аниқлади. Бу ҳақда шаҳар милициясининг матбуот хизмати хабар қилди.

Маълумотга кўра, жами 11 нафар гумондор ушланди. Қўлга олинганларнинг уйида тинтув ўтказилганда 1 700дан ортиқ уяли телефон, еттита  ноутбук ва бешта планшет олинган.

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Пресс-служба ГУВД г.Бишкек 🇰🇬 (@guvd_bishkek)

Шаҳар ИИБдан қўлга олинганлар шахсий маълумотларни, серия рақамларини ўзгартиришга, IMEI-кодларини бузишга ва Mi Cloud, iCloud ва  Google Account’ ни очиш бўйича маҳоратлироқ эканига гумон қилинаётганини билдиришди.

Ушбу ҳолат бўйича қуйидаги моддалар билан жиноий ишлар қўзғалди: «Жиноий йўл билан олинган даромадларни қонунийлаштириш (ҳалоллаш)», «Уюшган гуруҳ тузиш ёки унда иштирок этиш» ва  «Ўғрилик».

Судда хибсга олинганларнинг олтитасига СИЗОда ушлаб туриш эхтиёт чораси қабул қилиниб, қолгани уй қамоғига чиқарилган.

Шаҳар милициясининг маълумотига кўра, бунгача ҳам гаджетларни ўғирлаб, чет элга ташиш ҳолатлари қайд этилган. Бишкек шаҳар ИИБи Қозоғистон полициясиҳам Олмаотада икки гумондор қўлга олинганини билдирди. Улардан Қирғизистон ҳудудида ўғирланган телефонлар топилган. Қўшни давлат полицияси Бишкекдаги ҳамкасбларига 46 телефонни ўтказиб берган.

Шаҳар милиция телефонларнинг бир қисмини ўз эгаларига қайтарилганини таъкидлади.

Материал муаллифи Жарқинай Женалиева