Қурилаётган темир йўлнинг «Балиқчи-Қўчқор» қисмида қадимги скифларнинг қўрғонлари ва қабрлари топилган. Бу ҳақда «Қирғизистон темир йўли» корхонаси матбуот хизмати хабар берди.
Уларнинг сўзларига кўра, Маданият вазирлиги қабристонни археологик ёдгорлик ва тарихий-маданий мерос иншооти деб атаган.
«Топилмаларнинг сақланиш режимини таъминлаш масъулиятини “Қирғизистон темир йўллари” давлат корхонаси ўз зиммасига олди, бундан кейин археологлар билан тепаликларнинг ҳолатини аниқлашни муҳокама қилиб, уларни қазиш ва қайта кўмиш ишларини молиялаштириш бўйича қарор қабул қилди», — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Айни пайтда қазиш ишлари узунлиги 540 метрни ташкил қилган тегишли ҳудудда олиб борилмоқда. У икки ой давом этади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июнь ойи охирида Қўчқор водийсида дафн этилган қадимий аёлнинг жасади топилган эди.
Жасад тошлар билан ўралган ҳалқанинг ўртасига қўйилиб, махсус тош қутига жойлаштирилган, унинг усти катта плита билан қопланган.
Аналогиялар ва тепаликлар қурилиши асосида суяклар милоддан аввалги VII-IV асрларга тегишли бўлиши мумкинлиги тахмин қилинган. Бироқ, топилманинг ёши ҳақида аниқроқ маълумотни чуқур ўрганиш ва кўмилган суякларни радиокарбон таҳлилидан сўнг билиш мумкин.
Скифлар асли ким эди?
Скифлар — эрамиздан аввалги 8-4-асрда яшаган, эрон тилига мансуб қадимги халқ.
Уларнинг умумий маданий хусусиятларига қуйидагилар киради: санъатдаги йиртқич услуб, қуроллар (қисқа «акинак» қиличи, кичик ингичка ўқли камон), миниш жиҳозлари.
Мақола муаллифи Кайрат Бердишалиев.