Жогорку Кенеш депутати Балбак Тулобаев Иссиқкўлда пирсдаги ёғоч конструкциядан чиқиб келаётгани акс этган видеога изоҳ берди. Қирғизистон халқига мурожаатини халқ вакили ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида эълон қилди.
Тулобаевнинг видеоси ижтимоий тармоқларда 25 июль куни тарқалиб, одамларнинг танқидига учради. Интернет фойдаланувчилари депутатни кўл қирғоғидаги саунага борганини тахмин қилишган. Аччиқланишга 2018 йилда кўл қирғоғидаги ҳаммомларга тақиқ қўйилгани сабаб бўлган.
Унда прокуратура Иссиқкўлнинг пирсларидаги ҳаммомлар ва буғхоналар олинганини хабар берган.
Халқ вакили видео суратга олинган вақтда у фракциядаги ҳамкасблари билан Costa Brava панционатида юрганини айтди. Унинг сўзларига кўра, у ерга бир қанча масалаларни муҳокама қилиш учун боришган. Шундан сўнг улар «халқ билан бирга» сузишга қарор қилишган.
«Бу кичкина жой, аввалги сауна эди. Кейин у ерга сув қуйдик, ечиниб у ерга бормайлик деб. Кейин сочиқни қўйиб, ичига кириб, бир оз иситиб қўйибди, бир оз исиниб... Энди кўлга тушишнинг ҳам одоби бор, биз кўлликлар кўлни ифлослантирмаймиз. Кўлга тушишдан олдин, биз чиройли душ қабул қиламиз, ювиниб келиб [...] ҳар бир тушгандан сўнг, биз артиб, яна кирамиз. Биз кўл одамлари шундаймиз. Ҳаммани ўзингизга ўхшатманг, «кирларини эзиб, ҳаммомга тушяпти», ... у сауна ҳам, ҳаммом ҳам эмас. У ерга чой қўйиб, сув қўйиб, ҳар гал кўлга кирганда бироз иситиб қўйди, ишламай қолган сауна эди», — деди депутат.