Қумтўр иши: Centerra’нинг акциядорлари Қирғизистон билан шартнома режасини маъқуллади

291

Канаданинг олтин ишлаб чиқарувчи Centerra Gold Inc. Компаниясининг акциядорлари 25-июль куни навбатсиз йиғилишида  «Қумтўр» лойиҳаси бўйича Қирғизистон билан шартнома тузишнинг резолюциясини маъқулланиши. Бу ҳақда компаниянинг матбуот хизмати хабар қилиб, «мутлақо кўпчиликнинг овози билан» қабул қилинди деди.

Шунингдек  акциядорларнинг  96,83%и «маъқул»,  3,17%и эса «қарши» овоз берди.

Centerra’нинг матбуот хизматидан шартномани қабул қилиш Онтарио Олий суднинг шартнома режасини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қарорига ҳам боғлиқ эканини таъкидлашди. Шартномани қўллаб-қувватлаш бўйича сўров 28-июл куни топширилиши кутилмоқда.

«Қумтўр»нинг Қирғизистонга ўтиши

Компания акциядорларининг қарори «Қумтўр» лойиҳаси бўйича Қирғизистон ҳукумати билан Centerra ўртасидаги ажрашиш жараёнини деярлик тўхтатади.

Ўтган йилнинг май ойигача Канада компанияси ўзининг «Кумтор Голд Компани» (КГК) шўъба корхонаси орқали Қирғизистондаги энг йирик Қумтўр конини юритиб келган. Centerra’нинг 26% улуши Қирғизистонга тегишли бўлган.

2021-йилнинг май ойида ҳукумат конга ташқи бошқарув киритган ва у ерда Centerra’нинг директорлар кенгашининг собиқ аъзоси  Тенгиз Болтурукни раҳбар қилиб тайинлаган.

Компания Қирғизистон ҳукумати ҳаракатларига жавоб бериб, Қирғизистон, бунгача мажбуриятларини бузиб, «конни зўравонлик билан босиб олди» дея ҳисоблаб, кейин Болтурукни судга берган.

Кейинроқ томонлар сўзлашувларни олиб боргани маълум бўлган. 2021-йилнинг  сентябрь ойида вазирлар маҳкамасининг бошлиғи Акилбек Жапаров ва МХДҚ бошлиғи Камчибек Ташиев бошчилигидаги Қирғизистон делегацияси Женевада Centerra’нинг бажарувчи директори Скотт Перри билан учрашган. Бу, Қирғизистон ҳукуматининг таъкидлашича, Перрининг ташаббуси билан бўлган сўзлашувларнинг биринчи раунди бўлган.

ОАВ ўз делегациясининг таркибидаги манбаларига асосланиб, сўзлашувларнинг натижаси «қониқарли» эканини ёзган. Кейин видеоконференция орқали музокараларнинг иккинчи босқичи ўтган.

2022-йилнинг 2-январь куни президент Садир Жапаров «Канаданинг Centerra Gold компанияси билан музокара жараёнида яхши ўзгаришлар борлигини» билдирган.

Апрель ойининг бошида вазирлар маҳкамаси ва Centerra Gold Inc. Қумтўр конини Қирғизистонга ўтказиш бўйича дастлабки шартномани имзолашган. Шартномага кўра, томонлар «Қумтўр»ни бошқарув бўйича низоларни ҳал қилган. «Қумтўр Голд Компани», Centerra’нинг «шўъба» корхонаси тўлиқ Қирғизистонга ўтгани эришилган шартномалардан бири бўлган.«Қумтўр олтин кони Қирғизистоннинг тўлиқ мулкига қайтарилди», — дея эълон қилган президент Садир Жапаров шартнома имзоланганидан кейин.