Оёғи билан машина бошқарган шахсга 8500 сом жарима солинди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Бошқарма маълумотларига кўра, ҳайдовчига иккита протокол тузилди — эҳтиётсизлик ва хавфсизлик камарини тақмаслик. Машина жарима майдонига киритилди.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеода ҳайдовчи соатига 240 километр тезликда машинани оёқлари билан бошқараётганини кўриш мумкин. Бироқ ЙҲХТББ протокол тузилган воқеа бошқа куни қайд этилганини айтишди. Унда айбланувчи бир оёғи билан рулни буриб, бир вақтнинг ўзида рухсат этилган тезликда ҳаракатланаётган эди деб билдиришди.
Ҳайдовчи аввал ҳам йўл ҳаракати қоидаларини бузган. У ўзининг ижтимоий саҳифасида қонун бузилиши вақтида олинган видеоларни эълон қилинган.
ЙҲХТББдан ушбу шахсга йўл ҳаракати қоидаларини бузган бошқа ҳолатлар бўйича ҳам протокол тузилишини қўшимча қилишди. Бироқ, матбуот хизматидан қоидаларни бузиш муддати олти ойдан ошмаслиги кераклигини таъкидлади.