Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маймунчечак эпидемиясини 23-июлда бутун дунё бўйлаб ўртача хавф туғдириши, унинг тарқалиши эса соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда ҳолат эканини эълон қилди.
«Клооп» маймунчечак ҳақида ҳозирда маълум бўлган барча маълумотларни тўплаб, асосий саволларга жавоб излади.
Маймунчечак дегани нима?
Маймунчечак — бу ЖССТ 1980-йили тўлиқ енгилди деб топган чечак касалига қараганда одатда енгил турда ўтувчи юқумли касаллик.
Маймунчечаги биринчи марта 1970-йили тасвирланган, аммо олимлар бу касаллик аввал ҳам тарқаган, фақатгина 1970-йилгача уни қора чечакдан фарқлаш олишмаган деб тахмин қилишган.
Касалликнинг биринчи ҳолатлари 2003-йили АҚШда қайд этилган. Касаллик охирги марта 2017-йили Нигерияда рўйхатга олинган.
Маймунчечаги одатда одамларга ёввойи ҳайволардан юқади — масалан, кемирувчи жониворлардан, қон ёки биологик суюқликка қўл текканда, тишлаб олганда ёки яхши пишмаган гўштни еганда.
Белгилари
Маймунчечаги иситма, бош оғриғи, чарчоқ, кенг тарқалган тана оғриғи, шишган лимфа тугунлари ва тери лезёнлари (тошма) сабаб бўлади. Лимфа тугунларининг шишиши маймунчечакнинг энг муҳим белгиси бўлиб, уни чечак, сувчечак ва қизамиқдан ажратиб туради.
Шикоятлар вирус билан алоқа қилгандан кейин ўртача 6-13 кун ўтгач пайдо бўлади. Касалликнинг дастлабки 5 кунида иситма, кучли бош оғриғи, лимфа тугунларининг шишиши, бел оғриғи ва ўта заифлик кузатилади, иситма бошланганидан кейин 1-3 кун ичида терида тошмалар пайдо бўлади.
Кафтлар, оёқлар, оғиз ичидаги, жинсий аъзолар ва кўзлардаги жароҳатлар қобиқ ва тушиш билан йўқолади.
Вирус қандай йўл билан юқади?
Инфекция одамдан одамга ҳаво орқали ва бемор билан яқин алоқада бўлганда юқади. Теридаги яралар ва ундаги суюқлик ҳам юқумли, шу сабабдан у кийим, чоршаб ва идиш-товоқ орқали ҳам тарқалиши мумкин. Ҳаво орқали эса инфекция бемор билан кўп вақт «юзма-юз» ўтирганда юқади.
Россиянинг илмий-оммабоп N+1 интернет нашри айрим давлатларнинг Соғлиқни сақлаш вазирликларига таяниб, маймунчечаги юқтирганларнинг кўпи — эркак билан эркак бўлиб жинсий алоқа қилган эркаклар эканини таъкидлайди.
«Бу инфекция жинсий йўл билан юқади дегани эмас — уни шунчаки касалликни юқтириб олган одамнинг териси ёки у кийган кийимга қўл теккизиш ёки у билан бир хонада бўлганда ҳам юқтириб олиш мумкин. Эҳтимол бу билан ҳукуматдагилар мазкур жамиятдаги эркакларни белгиси кузатилмаган ташувчилар айнан шуларнинг қаторида бўлиб қолиши мумкин деб огоҳлантиришни исташмоқда. Бундай ташувчилар қанча эканини баҳолашга ҳозирча ҳеч ким ботина олмаган», — деб ёзди нашр.
ЖССТнинг маълумотига кўра, 23-июль ҳолатига кўра 75 давлатда ва минтақада маймунчечагини 16 минг ҳолати қайд этилган. Ундан жами 5 киши вафот этган.
Маймунчечаги қанчалик хавфли?
Кўп ҳолларда маймунчечаги ўзи тузалиб кетувчи касаллик — белгилари икки ҳатадан тўрт ҳафтагача сақланади, шундан кейин ўз-ўзидан ўтиб кетади.
ЖССТнинг маълумотига кўра, маймунчечак эпидемиясидан ўлим даражаси вируснинг турига кўра 1 фоиздан 10 фоизгачани ташкил этади. Африкада жами бўлиб маймунчечагининг икки тури тарқалган: марказий осиёлик ва ғарбий Африка турлари. Иккинчиси енгил деб ҳисобланади. «Медуза» нашри бу турини юқтирганлар кам ҳоллардагина касалхонага ётишга муҳтоэ эканини ёзади.
Демак, ЖССТнинг баёноти нимани англатади?
Маймунчечак эпидемиясини халқаро фавқулодда ҳолат деб эълон қилиш қарори ЖССТнинг Фавқулодда вазиятлар қўмитаси йиғилишида қабул қилинган.
ЖССТнинг раҳбари Тедрос Адан Гебреисуснинг айтишича, бу масалада қўмита аъзолари бир фикрга келиша олмаган, бироқ у вируснинг тарқалиши билан боғлиқ вазият халқаро фавқулодда ҳолат белгиларига мос келишини таъкидлади.
ЖССТнинг раҳбари фавқулодда ҳолат эълон қилиш қарори бешта кўрсаткичнинг асосида қабул қилинишини, улардан бири вируснинг тарқалиш тезлиги эканини атади. Унинг сўзларига кўра, маймунчечак илгари қайд этилмаган мамлакатларда тез тарқалиб кетган.
У маймунчечак билан касалланиш хавфи бутун дунё бўйлаб ўртача эканини, аммо Европа минтақасида у юқори баҳоланаётганини таъкидлади.
«Шунингдек халқаро даражада тарқалиш хавфи ҳам мавжуд, гарчи халқаро транспортни бузиш хавфи ҳозирча паст бўлса ҳам», дея қўшимча қилди у.
N+1 нашри ЖССТ халқаро даражадаги фавқулодда ҳолатни кўп эълон қилавермаслигини ёзади. Уларнинг маълумотига кўра, охирги 15 йилнинг ичида бундай ҳолта олти мартагина бўлган: 2009-йили грипп, полиомиелит, Эбола, Зика вируси ҳамда COVID-19 ҳолатида.
«Илдиз отаётган касалликка янги мақом бериш — шартли процедура, у давлатларни инфекцияни тарқатмай сақлаб қолиш учун жиддий чораларни кўришга ундайди», — деди нашр.
Гебреисус матбуот анжуманида ЖССТнинг қарори «дунёни ҳамкорликдаги ҳаракатларга ундайди» деган умид ортди.
Маймунчечакни даволаш мумкинми?
Маймунчечакни бошқа инфекциялар каби тузатувчи махсус дори йўқ. ЖССТ беморга ғамхўрлик қилиш касалликнинг белгиларини енгиллатиб, шунингдек кучайиб кетишини ҳамда узоқ муддатли оқибатларининг олдини олишни таъминлаши керак деб таъкидлайди.
Бироқ, АҚШ ва Европа Иттифоқида текиримат деб номланган дори рўйхатга олинган. Қўшма Штатларда у фақат чечакни даволаш учун, Европа Иттифоқида эса маймунчечакни даволаш учун ҳам буюрилади. Мисол учун, бу дори Буюк Британияда маймунчечакни даволаш учун қўлланилмоқда.
Аммо, аслида, касаллик кўпинча ўз-ўзидан ўтиб кетади - аслида сиз бир неча ҳафта давомида тери тошмасидан азоб чекишингизга тўғри келади.
Бундан ташқари, ЖССТ маймунчечагига қарши оддий чечак касалига қарши дейилган вакцинани ҳам қўлланиш мумкинлигини айтмоқда. Ташкилотнинг маълумотига кўра, у 85 фоизга яқин ҳолатда самарали.
ЖССТ аввал оддий чечакка қарши эмланганлар маймунчечагининг енгил тури билангина касалланиши мумкинлигини таъкидлайди. Аммо оддий чечакка қарши мунтазам эмлаш 1980 йили вирус енгилгандан кейин тўхтатилган, вакцина эса ҳамма мамлакатларда ҳам мавжуд эмас.
Шунингдек, АҚШда маймунчечакка қарши эмлаш мумкин деган лицензияни олган JYNNEOS вакцинаси бор. Аммо у кенг кўламда қўлланилганича йўқ.
Қирғизистоннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги тайёр
24-июнда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маймунчечагини эпидемиологик назоратга олиш, тадқиқ қилиш ва алоқаларни кузатиш бўйича вақтинча кўрсатмаларни қабул қилганини билдирган. Унда хавфи юқори давлатлардан келган фуқароларга назоратни кучатиш, бемор аниқланган ҳолатда вирусология лабораторияларининг ва инфекция бўлимларининг тайёрлиги бўйича тадбирлари кўрсатилган.
«Тиббиёт ходимлари ўртасида тошма ва ҳароратнинг кескин кўтарилиши каби клиник кўринишларни аниқлашда шифокорларнинг ҳушёрлигини ошириш, ҳолатларни ўрганиш ва беморлар билан алоқа ўрнатиш мақсадида ўқув семинарлари ўтказилмоқда», — дейилади вазирлик хабарида.
Бугунги кунда Қирғизистоннинг ва қўшни давлатларнинг ҳудудида маймунчечаги қайд этилиш ҳолатлари йўқ.
Росияда маймунчечагининг биринчи ҳолати 12-июлда қайд этилган. У Европадан келган ёш йигитдан аниқланган.