Кантда электр симёғочида ишлаётган эркак қулаб тушиб, ҳалок бўлди. Чуй вилоят ИИБдан «Клооп»га бахтсиз ходисага унинг ёнидан ўтиб бораётган юк ташувчи машина сабаб бўлганини билдиришди.
Маълумотга кўра, воқеа 23-июлда қайд этилган. Марҳум фаст фуд кафесига электр энергиясини ўтказиш мақсадида симнинг бир учини белига боғлаб, электр симёғочига чиққан.
Аммо ўша вақтда йўлдан ўтиб бораётган юк ташувчи машина симнинг иккинчи учини илиб кетиб, симёғочдаги кишини судраб тушган.
Милициядан фуқаро олган жароҳатлари сабаб касалхонада вафот этганини таъкидлашди.
Ҳозирда юк ташувчи машина жарима майдончасига қўйилиб, тегишли экспертизалар тайинланди. Воқеа бўйича текширув ишлари давом этмоқда.